Ўзга сайёраликлар Ерга келганини исботловчи ҳеч қандай далил йўқ
АҚШ Мудофаа вазирининг разведка бўйича ўринбосари Рональд Моултри Пентагон Ерга ўзга сайёраликларнинг келганига оид далилларни топмаганини айтди.
CBS News телеканали эфирида айтилган сўзларга кўра, у «ўзга сайёраликлар ташрифи (Ер) ёки ўзга сайёраликлар ҳалокатини (кемаси) тахмин қилиш» имконини берадиган ҳеч нарсани кўрмаган.