Бангкокда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик 19 нафар кикбоксингчи финалга йўлланма олди
Маълумки, шу кунларда Таиланднинг Бангкок шаҳрида Кикбоксинг спорт тури бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Унда 18 та давлатдан 379 нафар спортчи қатнашмоқда.
Осиё чемпионатида иштирок этаётган 27 нафар ўзбекистонлик кикбоксинг спортчидан 19 таси финалга йўланма олди.
Бугун, 17 декабрь куни 8 нафар кикбоксинг устаси финалда қатнашмоқда. Ҳозирги вақтда улар 3 та олтин медал соҳиби бўлишди ва Осиё чемпионлари унвонини қўлга киритишди:
Косолапов Сергей – 69 кг;
Чориева Малика – 65 кг;
Содиков Асилбек – 60 кг.
Барча ҳамюртларимизни бундай катта зафар ва ғалаба билан табриклаймиз! Олтин медаллар сони янада ортишига ишонамиз.
Маълумот учун, мусобақалар бугун ва эртага давом этади.