Икки сменалик таълимни йўқ қиламиз — президент
«Миллий ўзлигимиз тимсоли, маънавиятимиз асоси бўлган она тилимизга эътибор янада кучайтирилади. Албатта, чет тилини билиш — замон талаби. Аммо она тилини билишни мажбур қилиш керак.
2023 йилда Ўзбекистонда 70 та янги мактаб қурилади, 460 та мактаб кенгайтирилади. Икки сменалик таълимни йўқ қиламиз», — деди президент.
Шунингдек, келаси ўқув йилидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилади.
«Йил бошидан Қорақалпоғистон ва Хоразмда 285 минг нафар бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш йўлга қўйилди. Бу борада етарли тажриба орттирдик.
Энди, келаси ўқув йилидан ушбу амалиёт қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади ва бунинг учун 2,3 триллион сўм ажратилади», — дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.