Катаракта қандай касаллик?
Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
-Катаракта – бу кўз шишасимон танаси ва камалак пардаси ўртасида жойлашган кўз гавҳарининг қисман ёки тўлиқ хиралашиши ҳисобланади. Гавҳарнинг қайси қисми хиралашишига қараб, катарактанинг бир неча турлари бор.
-Катарактада дастлаб беморнинг кўз олди жимирлаб, нуқта, чизиқ ва доғлар пайдо бўлади. Ёниб турган лампа ёки фонарга қараганда, у бир нечта бўлиб кўринади. Бу хиралашган кўз гавҳарининг нур синдириш хусусияти бузилиши оқибатида рўй беради.
-Кўз олди хиралашиши бошқа касалликларда ҳам кузатилади. Шунинг учун, албатта, шифокорга мурожаат қилиш лозим.
«Соғлом ҳаёт»