Ҳулуси Акар «Греция Анқарага нисбатан душманона сиёсат юритмоқда»
Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар Грецияни Анқарага нисбатан душманона сиёсат юритишда ва НАТОнинг асосий тамойилларини бузишда айблади
«Афсуски, қўшнимиз Греция беқарорликка олиб келадиган провокацион ҳаракатлар, агрессив ва экспансионистик сиёсатни давом эттирмоқда. Биз ҳар куни янги провокацияларга гувоҳ бўлаяпмиз. Бунга энг сўнгги мисол НАТО машғулотларида қатнашаётган, бортида қурол йўқ бўлган самолётларимиз Грециянинг радарлари томонидан қўлга олинишидир», — дея таъкидлади Ҳулуси Акар Туркиянинг Кайсери шаҳрида Туркия, Озарбайжон ва Грузия мудофаа вазирлари йиғилишида.