Лобовнинг Макгрегорга қарши иккинчи даъвоси ҳам рад этилди
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ўзининг собиқ дўсти Артем Лобовга қарши суднинг биринчи қисмида ғалаба қозонди.
Маълум бўлишича, Ирландия Олий суди Лобовнинг иккинчи даъвосини рад этди, унда у Конор ва унинг отасини ижтимоий тармоқларда ҳақорат қилишда айблаб, бу хабарларни «келишилган ҳужум» деб атади. Артем Макгрегордан ҳақорат қилиб ёзган постларни ўчириб ташлашни талаб қилди.
Маълумот учун, Макгрегор Лобовни бир неча бор каламуш деб атаган. Судя Гаррет Саймоннинг таъкидлашича, каламуш ҳақоратли атамалардан бири. Лекин, туҳматли сўз эмас. Шунинг учун у Лобовнинг аризасини рад этди.