Қозоғистонда фоҳишалик билан шуғулланган ўзбекистонлик аёллар қўлга олинди (видео)
Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ИИБ ходимлари томонидан 26 нафар фоҳиша қўлга олинди, деб xaбар бермоқда «Polisia.kz.» ахборот портали.
Қайд этилишича, Сариағаш шаҳрида қўшмачилик ва фоҳишахона ташкил қилиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган. Тезкор-қидирув тадбирлари чоғида сауна ва хостеллар администраторлари қўлга олинган.
Аниқланишича, Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган беш кишидан иборат иккита жиноий гуруҳ енгил табиатли қизларни йиғиб, фоҳишахона ташкил қилган. Бундан ташқари, сауна ва хостелларни кўздан кечириш чоғида 26 нафар енгил табиатли қизлар аниқланган, улар Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, пул эвазига интим хизматларни тақдим этган.
Ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 309-моддаси «Фоҳишалик учун фоҳишахоналарни ташкил этиш ёки сақлаш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, нақд пул ва бошқа ашёвий далиллар мусодара қилинган.
Ҳозирда терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.