Тоқаев январда кадрлар ўзгаришини айтди
Қозоғистон президенти Тоқаев ҳукуматни сустлиги учун танқид қилиб, январь ойи бошида вазирлар маҳкамасидаги кадрлар ўзгаришини эълон қилди.
«Мамлакат учун муҳим муаммоли масалаларнинг бутун мажмуаси бўйича ҳукумат тегишли фаоллик кўрсатмаяпти, қарорлар секин қабул қилинмоқда. Янги йил бошида, бош вазир таклифига кўра, ҳукуматдаги кадрлар ўзгариши билан шуғулланамиз”, — деб таъкидлади Қозоғистон президенти.