Тошкент Озарбайжоннинг Фузули шаҳрида 960 ўринли мактаб қуряпти
Қурилиш Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бюджет ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Президент Илҳом Алиев ушбу ташаббусни Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамжиҳатлик, дўстлик ва биродарликнинг навбатдаги қадами деб атади.
Мактаб қурилиши 2023 йил августигача якунланиши кутилмоқда.