БМТ Бош Ассамблеяси ташкилотнинг 2023 йилги бюджетини тасдиқлади
БМТ Бош Ассамблеяси жаҳон ташкилотининг 2023 йилги бюджетини қарийб 3,4 миллиард доллар миқдорида тасдиқлади.
Бу ҳақда “РИА Новости”га Бош ассамблея раисининг расмий вакили Полина Кубиак маълум қилди. “Бюджет суммаси 3 396 308 300 долларни ташкил этади”, деди агентлик суҳбатдоши.
30 ноябрь куни маълум бўлишича, БМТ 2023 йилда инсонпарварлик эҳтиёжлари учун рекорд даражадаги 51,5 миллиард доллар маблағ ажратмоқчи.