Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Январь
2023

Шаҳзод Азмиддинов: "Пахтакор" - бренд клуб, ОЧЛдаги муваффақиятсизлик ички муҳитга у қадар таъсир қилди, дея олмайман. Сабаби... — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Ўзбекистонда мавсум якунига етган ва жамоалар янги мавсумга тайёргарлик кўриш режаларини ишлаб чиқмоқда. Шунингдек, айрим клубларни етакчи футболчилар тарк этмоқда. Бу мавсум ОЧЛ, Суперлига ва Ўзбекистон кубогида ғолиблик учун кураш олиб борган "Пахтакор" клуби якунда Суперлигадаги 15-чемпионлигини тантана қилди. Афсуски, "шерлар" ҳалқаро мусобақада муваффақиятсизликка учради. Биз шу каби мавзулар борасида жамоанинг истеъдодли ҳимоячиси Шаҳзод Азмиддиновнинг фикрлари билан қизиқдик. У ўтган мавсумда қайд этилган натижалар, жамоадаги келгуси режалари ва Суперлигадаги энг яхши ҳимоячи ким экани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. - Авваламбор, ассалому алайкум! "Пахтакор"нинг Суперлигадаги яна бир чемпионлигига муносиб ҳисса қўшдингиз. Якунланган мавсум ҳақида қандай фикрлар билдира оласиз? - Алҳамдулиллаҳ, чемпион бўлишни эпладик. Шу ғалабага ўз ҳиссамни қўшганимдан жуда хурсандман. "Пахтакор" мактабидан чиққанман ва табиийки, клуб асосий таркибида ўйнаш орзу эди. Биринчи ўринда, мураббийга катта раҳмат айтиб қоламан. Шацких менга ишонч билдириб, қўллаб-қувватлади. Чемпионат охирида қийинчиликлар бўлди. Аммо биз курашдик, кайфиятни туширмадик ва якунда муносиб тарзда чемпионликни қўлга киритдик, Аллоҳга шукр. - Войнецки даврида сизга деярли имкон берилмаганди. Унга сизнинг қайси жиҳатингиз тўғри келмаган, деб ўйлайсиз? - Ҳамма мураббийни ўз режаси ва тактик қарашлари бўлади. Балки мен унинг тактикасига тўғри келмагандирман. У вақтда икки легионерга кўпроқ ишонч билдириларди. Менда ўйин амалиёти кам эди. Шунингдек, Войнецки даврида мен юқори формада эмас эдим. Шуни ҳисобига ҳам у ишонч билдирмаган бўлиши мумкин, деб ўйлайман. - Шацких келгач, сиз майдонда кўп кўриниш бера бошладингиз ва янги схемада асосий таркиб вакилига айландингиз. Бош мураббий сизга айнан қандай кўрсатмалар берганини айта оласизми? - Шацких келганидан сўнг менга кўп ишонч билдирди. Бунинг учун алоҳида миннатдорлик изҳор этаман. Бош мураббий бўлмаганида, балки мен ҳали ҳам асосий таркибда кўриниш бермай юрган бўлардим. Мураббийимиз бизга доим гол ўтказмасликка интилишимизни уқтирарди. Ҳимоячилар унинг топшириғини имкон қадар мукаммал бажаришга ҳаракат қиларди. Учта ҳимоячи бўлиб, биз 2 ўйинда майдонга тушдик. "Насаф" ва "Навбаҳор"га қарши баҳсларда биз шу схемадан фойдаландик. Наманганликлар билан ўйинда мен ҳимоянинг ўнг қанотида ҳаракат қилдим. Ҳужумга чиққанимизда ўнг қанот ҳимоячига айланишим керак эди. Мудофаада эса ўша аввалгидек вазифа. Ушбу тактикада ўйнаганимизда ҳар доим шундай кўрсатма берилган. - ОЧЛдаги муваффақиятсизлик жамоадаги ички муҳитга қай даражада таъсир қилди? - ОЧЛда ютқазганимиз ёмон бўлди. Сабаби, "Пахтакор" ҳеч қачон ютқазиш учун ўйнамайди. Жамоамиз ўз олдига катта ютуқларни қўядиган клуб. Ички муҳитга у қадар таъсир қилди, дея олмайман. Ёши катта футболчилар ёшларга тўғри тушунтира олишди, далда беришга ҳаракат қилишди. Хатоларимизни кўриб чиқдик ва тезда ўзимизга келдик, деб ҳисоблайман. - Ўзбекистон кубогида "Навбаҳор"га бой берилган ўйин ҳақида нима дея оласиз? Ўша беллашувда сиз гол урган эдингиз. Бироқ якунда "шерлар" мағлубиятга учради... - Бу учрашувда биз ўзимизнинг хатолар сабаб ютқаздик. Иккита хатодан "Навбаҳор" унумли фойдаланди. Иккала голда ҳам пенальти ва ҳимоячилар нотўғри ҳаракат қилдик. Озгина эътиборсизлик қилган пайтларимизда рақиб гол уриб кетишни уддалади. Голимга келадиган бўлсак, уни жамоа ғалабасига ҳисса қўшишини жуда истагандим. "Навбаҳор" ўша баҳсда бизнинг хатоларимиздан унумли фойдаланиб, ғалабани илиб кетди. - Жорий мавсум "Пахтакор" учун энг ноқулай рақиб қайси бўлди? - Бу мавсум ҳамма жамоа бизга бор кучи билан қаршилик кўрсатишга уринди. Ишонч билан айта оламанки, барча беллашувлар биз учун оғир бўлди. Чунки "Пахтакор" - бренд клуб. Ҳар бир жамоа бизни ютишни истайди. "Пахтакор" учун осон ўйин бўлгани йўқ. Шунга қарамай, биз чемпионликни расмийлаштирдик, Аллоҳга шукр! Бу каби мавсум кўп бўлишини хоҳлардим. Охирги тургача 1-ўрин учун кураш қизиқарли бўлди. - Суперлигада чемпионлик қўлга киритилишида муҳим ўрин тутган алоҳида бир учрашувни кўрсата оласизми? - Энг муҳим учрашув "Бунёдкор"га қарши кечган чемпионлик ўйини бўлди, менимча. Ҳаммаси шу баҳсда ҳал бўлди. Ютқазганимизда пешқадамликни бой бериб қўйишимиз ҳам мумкин эди. - Сизнингча, айни вақтдаги Ўзбекистон ва жаҳон футболида энг кучли ҳимоячилар ким? - Ўзбекистонда энг кучли ҳимоячилардан бири - Ҳусниддин Алиқулов. Жаҳон футболида Виржил Ван Дейкни алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардим. Шунингдек, "Бавария"даги Дайо Упамеканонинг ўйинлари ҳам ёқмоқда. - Ҳозир "Пахтакор"да терма жамоага чақирилиш ёки легионерга айланиб, кейинроқ МТЖда кўриниш бериш... Қай бирини танлаган бўлардингиз ва нима учун? - Терма жамоада ўйнаш ҳар бир футболчининг орзуси бўлса керак. Мен ҳозир "Пахтакор"даман ва клуб билан шартномам бор. Бошқа жамоалар ҳақида ўйлашга вақтим ҳам йўқ. Сабаби, "шерлар" мен учун юрагимдек бўлиб қолган. "Пахтакор"дан бошқа жамоада тўп тепишни ўйлаб ҳам кўрмаганман. Агар қачондир яхши клубдан таклиф бўлса ва клуб мени ўз хоҳиши билан қўйиб юборишни маъқул кўрса, мен шунда ўша жамоага ўтаман. Ҳозир бу ердан кетиш ниятим йўқ. Менга қолса, "Пахтакор"да ўйнаб, терма жамоага чақирилишни афзал кўраман. - Тушунарли, мароқли суҳбат учун сизга ташаккур! Келгуси фаолиятингизга муваффақиятлар тилаб қоламиз!!! - Раҳмат, сизларга ҳам омад тилайман! Шоҳрух Зоиров суҳбатлашди





Губернаторы России
Москва

Собянин рассказал о мерах поддержки предпринимательства в Москве





Москва

Азербайджанский мигрант возмутился из-за того, что в Калининграде суд назначил 4,5 года лишения свободы за убийство в ДТП школьницы. Видео


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин рассказал о мерах поддержки предпринимательства в Москве



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Влад Топалов

«Я много раз в жизни ходил по краю»: Влад Топалов откровенно высказался в шоу «Человек-невидимка» на ТВ-3




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

Юные шахматисты Союза армян Чувашии посвятили турнир Году семьи и Дню защиты детей

Инсайдер Карпов: "Спартак" выкупил Станковича у "Ференцвароша" за €200 тыс

В Росгвардии стартовал чемпионат по боксу "Кубок Победы"


WTA

Виктория Азаренко пробилась в четвертьфинал турнира WTA в Риме



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Москва

Люберчане стали серебряными призерами всероссийского турнира «Быстрый прорыв»



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России