Туркияда микроавтобус дарё қирғоғига қулаб тушди, жароҳатланганлар бор
Туркия жануби-шарқида микроавтобус йўл-транспорт ҳодисасига учради, 6 киши жабрланди, деб хабар берди Yeni Akit газетаси.
“Килис шаҳрининг Пўлатели туманида (Туркия жануби-шарқида, Сурия билан чегарада) микроавтобуснинг дарё қирғоғига қулаши оқибатида бир оиладан олти киши жабрланди”, — деб ёзади газета.
Қайд этилишича, ЙТҲ ҳайдовчи йўлда итларни урмаслик учун маневр қилаётганда содир бўлган.
“Тез тиббий ёрдам бригадаси 112 жабрланганларни касалхонага етказди, уларнинг аҳволи қониқарли”, — дейилади газета хабарида.