Роналду номи туширилган футболкалар бир соат ичида қолмади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Саудия Арабистонида ҳужумчи Криштиану Роналду номи туширилган «Ан Наср» клуби футболкалари жуда оммалашиб кетди. Маълум бўлишича, бундай футболкаларнинг бутун тўплами бир соат ичида сотиб бўлинган. Португалияликнинг Саудия Арабистони клуби футболчиси сифатидаги тақдимот маросимига 30 минг мухлис ташриф буюриши кутилмоқда. «Ан Наср»нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳам оммалашиб кетди, обуначилар бир неча миллионга ошган.