Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Январь
2023

Муҳожирликда Сибир ўрмонларида қорга кўмиб кетилган бухоролик аёл ҳикояси — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Фото: Google. Умрининг уч йилини Россиянинг Шимолий Сибиридаги Аляска ўрмонларида, кейинчалик Алискерово, Валкумей, Бараниха аҳоли яшаш посёлкаларида ўтказган ва эри қорга кўмиб кетиши оқибатида силга чалинган аёл. Пешку туманида яшайди. 1991 йили Нозим исмли ҳамқишлоғимга турмушга чиққанман. 1993 йили фарзандли бўлдик. Ўғлим 2 ёшга тўлганда - 1995 йили эгиз қизларимиз туғилди. Аммо, ўша йиллар оғир, ўтиш даври эканигами, анча қийналганмиз. Оиламиз катта. Турмуш ўртоғим 8 фарзанднинг тўртинчиси. Ҳали икки қайнсинглим ва бир қайнукам уйда, турмуш қуришмаган. Ўртанча қайнакам ва овсиним ҳам икки боласи билан шу ҳовлида. Боз устига, қайнона-қайнотам ҳам иложсизликдан бизга алоҳида ҳовли қилиб чиқишимизни тез-тез эслатиб туришарди. Эгиз қизларимиз бир ёшга тўлиб-тўлмай, 1996 йили турмуш ўртоғим ҳамқишлоқлари кўмагида Россияга ишга жўнаб кетди. Аввалига озми-кўпми пул жўнатиб турган эрим кейинчалик хабарлашмай ҳам қўйди. Турмушга чиқмаган қайнсингилларим-у овсинларим ўртасида «эри пул жўнатмайдиган келин» бўлдим. Улар: «Акамгаям керак эмассизки, хабар ҳам олмай қўйди. Болаларингизни олиб, ҳовлини бўшатиб қўйинг!»—дейишгача боришди. «Ўтирса – ўпоқ, турса – сўпоқ» бўлиб қолдим. Менга фақат кексайиб қолган қайнона-қайнотамгина далда бўларди. «Невараларимга ул-бул олиб берасан»,— деб нафақа пулларининг маълум қисмини қизларидан яширинча беришарди. Ўзим эса томорқаларда ишлаб, рўзғор тебратардим. Шундай кунлар бўлдики, қизлар-у овсинлар мен ва фарзандларимга қўшиб, ҳадеб тарафимни олгани учун ота-онасини ҳам ҳовли четидаги хароб уйга кўчириб ўтказишди. Қайнакамлар эса индашмади. Уларнинг уйлари катталашган, лекин кўнгиллари торайган эди. Қиш чилласида кекса қайнотам далалардан ўтин йиғиб келишга мажбур эди. Унга раҳмим келар, қўярда-қўймай, мен ҳам у билан бирга ўтин йиққани чиқардим. Шундай кунларнинг бирида қайнонам вафот этди. Бир таянчимдан айрилдим. Қайнонамнинг дафн маросимлари ўтиб, қайнотам ҳам тўшакка михланди. Уч фарзандим ва қайнотамга қарашдан ортмадим. Ота-онамдан ёрдам сўрадим. Отам укамни қайнотамга қарашиши учун олдимга жўнатди. Бирга парваришладик, ғамхўрлик қилдик. Ювиб-тарадик. Аста-секин қайнотам оёққа турди. Фарзандларидан эмас, меҳрни келинидан кўргани учун тили доим дуода бўлди. Нобакор эр 1998 йили ҳеч вақосиз, бир аҳволда Нозим кириб келди. На суврати, на сийрати қолган. Онасининг ўлими ҳақида эшитмаган ҳам экан. Кўп йиғлади, кўп қайғурди. Ўзиям хорижда хўрланибди, азоб чекибди. Аввалига Нозимни катта ваъдалар билан қарз эвазига Россияга олиб кетган ҳамқишлоқлари улар айтган пулни вақтида топиб беролмагач, уни Сибир ўрмонларида калтаклаб, адаштириб, оғир аҳволда ташлаб кетишган экан. Турмуш ўртоғимнинг айтишича, унга ўрмонда кулба тиклаб, бутун умрини шу ерда яшаб ўтказган Ваня Савеличлар оиласи ғамхўрлик қилган экан. 3-4 ой тўшакдан туролмаган эримни оёққа турғазишган, ош-овқат беришган. Анча соғлиғи тиклангач, уларнинг уй юмушлари ва дала-томорқасига қараб юрган. Афсуски, эримнинг тан олишича, у Ваня Савеличлар яхшилигига нонкўрлик билан жавоб қайтарган. «Меҳнатдан қочдимми ёки шу ўрмонларда ўлиб кетаман, деб қўрқдимми, Ваня Савелич болалари билан овга чиқиб кетганида, хотини ошхонадалигидан фойдаланиб, ҳеч қачон эшиги қулфланмайдиган шкаф ғаладонидаги бор пул ва тиллаларини ўғирлаб, унча-мунча егулик билан қочиб қолдим», — деганди бир гал қилмишидан пушаймон бўлиб. Ўғрини қароқчи урар... Нозим икки-уч кун ўрмондан чиқиб кетиш йўлларини излаган, тополмаган. Рўпарасидан чиққан бир қанча нотаниш кимсалардан катта йўлга чиқиш йўлини сўраган. Улар ҳам йўл кўрсатишган-у, айни ўрмондан чиқиб, катта йўлга ҳозирланаётганида бор-будини, тилла тақинчоқ-у пулларини гап-сўзсиз беришга мажбур қилишган. «Ўшанда бўйнимга пичоқ ниқташди. Ноилож, Ваня Савелич кулбасидан ўғирлаб қочган ҳамма нарсаларни чиқариб бердим. Фақат юртимга қайтишга йўлкирага нимадир қолдиришларини ялиниб-ёлвориб сўрадим. Ҳарқалай, улар мендан кўра, инсофли экан. Йўл ҳақи беришди. Мен эса Ваня Савеличнинг бор-будини, бир чақасини ҳам қолдирмай ўғирлаб қочгандим», — деганди эрим. Қайнотам ўғлининг ҳикоясини эшитиб, виждонсизлигидан, бундай нотавон фарзандларни дунёга келтирганидан оғринди. Қайнотамнинг васияти Орадан вақт ўтиб, бир куни қайнотам мени ёнига чақирди. У қайнсингил-у янгалар қўлида ур-сур бўлиб, қийналиб, барига сабр билан чидаганим ва уни худди ўз отамдек ҳурматлаб келганимдан миннатдорлигини билдирди. «Булар қанча чиранишса ҳам эътибор берма, қизим. Барибир, уй-жой, мол-мулк менинг номимда. Улар шу ҳақда ўйлашмаяпти. Тезда шаҳарга йўлга тушамиз. Ҳаммасини номингга хатлаб бераман. Аммо ҳеч кимга оғиз очма. Ҳатто эрингга ҳам билдирма. Йўқса, оға-инилар орасида катта жанжал бўлади. Фақат сендан битта илтимосим бор, уни бажаришинг керак. Болаларингга ўзим ота-онанг ёрдамида бош-қош бўламан. Сен Нозим қилган хатони тузатиб келишинг керак. Бир мусофирни оқ ювиб, оқ тараб, охир-оқибат ундан номардлик кўрган ўша Ваня Савелич оиласини излаб топасан. Қарзга тўлов етмаса, ишлаб берасан. Қарғиш ёмон болам, отасининг баттоллиги болаларингга урмасин. Қарз-ҳавола қилиб бўлсаям, йўлкира-ю барча харажатларни тайёрлаб қўйганман. Пулларни қўшнимиз Ботирвой жўрамдан ўзинг чиқиб оласан», — деди. Совуқ терга ботдим. Дарвозадан нарини кўрмаган бўлсам, охири йўқ ўрмонзорларда ўзимни тасаввур қилиб, ҳушдан кетаёздим. Йўқ, десам отасининг гуноҳига болаларим қолиб кетишидан қўрқдим, хўп десам, қайнотам ҳам ёш эмас, ҳассада бўлса, жўжабирдай болаларим нима бўлади? Бу ўй мени ўтдан олиб сувга, сувдан олиб ўтга ташлади. «Эрингни ҳам сен билан бирга юбораман. Ўзинг бош-қош бўласан! Бу мендан сенга васият!», —кескин гапирди қайнотам. ...Шу куниёқ, уй-жой, мол-мулкни қайнотам ўз розилиги билан менинг номимга хатлади. Барча ҳужжатларни ота-онамга топшириб қўйишимни сўради. Мен ҳам лол, ҳам гунг, ҳанг-манг эдим. Олис йўлга отланяпмиз. Кузатишга қайнотам ва менинг яқинларим чиқишди. Қайнотам ўғлининг юзига ҳам қарамади. Мендан эса мўлтираб турган ёшли кўзларини узмади. Келинидан нажот излаб, ғамга тўла бу мунгли кўзларни худди охирги марта кўраётгандек юрагим орқага тортиб кетди. Ўзимни ушлолмай, қайнотамга қараб отилдим. «Болаларингни олиб чиқмадим. Улардан хавотир олма, қизим!» —дея бўғзига бир нима тиқилди қайнотамнинг. Олис манзилга бориш учун автобусда йўлган отландик. Йўлларда, айниқса, Қозоғистон чегарасида ит азобини кўрганимизни айтишниям, эслашниям хоҳламайман. Бизга тўрт кунда етиб борамиз, дейилганди, аммо, йўлларда тўққиз кун сарсон-у абгор бўлдик... Ўрмонда чиққан ёнғин Россия. Сибир. Аляска ўрмонлари қаршисидамиз. Димоғимга нам ва балчиқ ҳаво шундай гупиллаб урилди. 26 йил яшаб, бундай изғиринни кўрмаганман. Ҳатто номини ҳам билмайдиганим аллақандай ваҳимали автомашинадан тушдик. Елкаларимизга илинган оғир юклар билан ўрмон сари ичкарилаяпмиз. Эримнинг ортидан изма-из қадам босаман. Ўрмон ташқариси совуқ бўлса ҳам унга ичкарилаган сари димиққан ҳаводан бўғиламан. Анча юрдик. Толиқдик. Бироз дам олиш учун юкларни хас-ҳашаклар устига қўйдик. Енгилгина тамадди қилгач, чарчоқдан ухлаб қолган эканмиз. Шовқин-сурон, қий-чувлардан чўчиб уйғондик. Табиий офат туфайли катта ўрмоннинг биздан анча йироқдаги бир қисмида ёнғин чиққан экан. Шунда ҳам осмонўпар дарахтлар устидан булутдек ўрлаётган тутуннинг ёқимсиз ҳовури юзларимизга, нафасларимизга уриларди. Одамлар, қушлар, олмахон-у бошқа кичик ўрмон жониворлари ўзини тўрт томонга урарди. Бундай ваҳимани кўрмаганман. Қўрқувдан дир-дир титрайман. Эрим ўрмондан чиқиб қочамиз, дейди. Аммо қайси томонга қараб қочишни билмаймиз. Чунки анча ичкарилаб қўйганмиз. Юкларни қайта елкаларига илаётган эримни тўхтатдим. Аслида, биз учун энг хавфсиз жой — ўрнимиздан жилмаслик эканини тушунтирдим. Хаёлимда ҳар қандай вазиятдаям ортга чекинмай, қайнотамнинг васиятини бажариш фикри айланарди. Эримнинг жаҳли чиқди. Бўғилди. Урди, тепди. Лекин мен ҳам ўрнимдан жилмадим. Узоқ-узоқлардан янаям ваҳимали овозлар эшитиларди. Эримнинг айтишича, бу овозлар ўрмон ёнғинини ўчириш учун хизматга жалб этилган автомашиналар-у вертолётлар товуши экан. Бир неча кун шу манзилда дийдираб қолиб кетдик. «Ваня Савелич оиласи шу ерларга яқинроқ», — деган гап далда берарди. Орадан бир ҳафта ўтгач, Ваня Савеличлар оиласи яшайдиган ҳад-ҳудудсиз ўрмондаги кулбани излаб топдик. Афсуски, кулбанинг ярми ёнғинда талафот кўрган, ҳеч ким йўқ эди. Тоғора-ю лаганлар, куйган матраслар-у, дафтар ва китоб варақларнинг қорамтир бўлаклари ҳар ёқларда сочилиб ётарди. Ўрис тилини биладиган эрим ўтган-қайтгандан кулба эгаларини сўраб-суриштирди. «Овчилик билан кун кўришарди. Биз ҳам ора-сирада келиб, уларнинг ҳолидан хабарлашиб турардик. Ёнғиндан жабр кўришди. Кулбалари ёнди», — дебди ўрмончилардан бири. Улар икки кунча аввал бу ердан унча узоқ бўлмаган Алискерово посёлкасида яшовчи қариндошлариникига кўчиб кетишган экан. Алискерово. Сибир ўрмонлари ташқарисида жойлашган аҳоли яшаш посёлкаси. Совуқ ич-этимни тирнайди. Қишлоқдаги сандал, ўчоқбоши олови кўз олдимдан лопиллаб ўтади. Йиғлайман. Кўз ёшим худди музга айланиб, эгни-этимга юмалайди. Оғзимни очсам, изғирин ич-этимни тилиб ўтгандек сапчийман. Эримни сўкиб-сўкиб, яна ортидан изма-из югураман... Бир ҳовли қаршисида эрим тўхтади. «Бизга берилган манзил шу», - деди. Бир пайт ҳовлидан телпагининг бир қулоғи тушган, ўзи сап-сариқ, кўзлари хиёл қисиқ, қадди пастроқ киши чиқиб келди. Унинг кўзи бизга тушди-ю, қўлтиғида қистириб олган тарашаларини янаям маҳкамроқ ушлаганча, ҳам ҳайрат, ҳам нафрат билан донг қотиб қолди. «Шу Ваня Савелич бўлади!», - деди эрим. Эримнинг гапини эшитишим билан совуқни унутдим. Ёши кекса ўрис одамга қараб югурдим. «Ассалому алайкум!» деб қўлидаги тарашаларни кўтаришга ёрдамлашишга тайёрлигимни кўрсатмоқчи бўлдим. Аммо, у ортга тисланди. «Ты кто, уходи отсюда! Забери его тоже, вон отсюда»,— деди. Унинг тилини тушунмасам. Илинж билан қаршисида туравердим. Бир пайт кичиккина ҳовлидаги эшик «ғарч-ғурч» очилиб, у ердан 4-5 киши чиқди. Эрим уларга яқинлашиб, нималарнидир тушунтирган бўлди, билмадим. Аммо бироздан кейин улар бизни истар-истамас ичкарига киришга рухсат беришди. Иссиқ чой тутишди. Буханка, қанд-қурс тортишди. Биз ҳам патир, новвот-у майиз, шўрданакларни олдик. Бироз исиниб, танимизга илиқлик югургач, қайнотам Ваня Савелич учун бериб юборган, юкларимиз орасида эримдан яшириб қўйганим ва ўзим қанчалигини билмаган долларларни унинг қўлига тутқаздим. Дастурхон атрофида бирданига жимлик чўкди. Фақатгина эримнинг чираниб: «Сан аҳмоқ, нима қиляпсан, шунча пулни қаердан олдинг? Бу пулга биласанми, қандай яшаш мумкин?» — дея ўдағайлаганига эътибор ҳам бермадим. Унинг гаплари ичи-этимни зирқирратса-да, хурсанд оҳангда кулиб: «Отангиз бердилар ва буни сизга билдирмаслигимни, гуноҳингиз болаларга урмаслигини айтиб, бош-оёқ қарзга ботиб, бериб юбордилар», — дедим. Эрим жим бўлди. Атрофдагилар бизни тушунмасди. Ваня Савелич пулни олиб, ётоғига кириб кетди. Мен эса қайнонамнинг васиятини бажарганимдан хурсанд эдим. «Бир ҳовлида олти эркак билан яшадим. Улардан бири эрим...» Бир кеча уларнинг хонадонида тунадик. Эрталаб Ваня Савелич эримга ишонмаслигини, шу боис, бу ердан жўнашимизни айтибди. Унинг бундай қарорга келишга ҳақи бор. Эътироз билдирмадик. Аммо қаёққа кетишни на эрим ва на мен биламан. Юкларимизни яна елкалаб кўчага чиқдик. Ваня Савеличнинг бу галги мардлиги ҳам лол қолдирди. У аёл бўлганим учун раҳми келиб, бизга бошпана топиб беришда кўмаклашишини билдирди. У ҳар-ҳар замонда бошини сарак-сарак қилиб, эримга қараб: «Эҳ, козёл, козёл!» — деб қўярди. «Чурқ» этмай, унинг ортидан эргашдик. Бизни Алискерово посёлкаси чеккасидаги хонадонлардан бирига етаклаб борди. Бу ерда тожик, ўзбек ва қирғиз миллатига мансуб бешта ёш муҳожир йигит яшар экан. Аёллар йўқ. Ваня Савелич улар билан гаплашди. Муҳожирлар ҳовлининг бир бурчагидаги уйни бизга ажратиб беришди. Эртасига эрим иш излаб, кўчага чиқди. Уч-тўрт кун ўтди ҳамки, ишдан дарак йўқ. Бир куни ҳовлидошлар эримга уйимизга унча яқин бўлмаган манзил – ўзлари ишлайдиган цемент ишлаб чиқариш заводидан навбатчилик асосида иш топишганини айтишди. Менинг эса уйда овқат ва нон пишириб туришим учун пул тўлашлари ҳақида ҳам эрим билан маслаҳатлашишди. Меҳнатдан қочмайман, аммо оғир ва ноқулай кунлар бошланганди. Бир ҳовлида олти эркак билан яшадим, улардан бири эрим. Эрим кун-тун ишда. Устига-устак, ҳар икки куннинг бирида навбатчиликда бўлади. Бундай пайтларда икки-уч эркаклар билан бир ҳовлида қолиб кетардим. Қўрққанимдан эшикни ичкаридан тамбалаб олардим. Кунлар, ойлар бир зайлда ўтаверди. Рус тилида гаплашишниям анча ўрганиб олдим. Ора-сира ҳовлида палов пиширганимда, Ваня Савелич оиласига ҳам илинадиган бўлдим. Улар ҳам менга энди ёвқараш қилмай, илиқ кутиб оладиган бўлишди. Ҳовлидошлар билан ҳам ака-ука, опа-ука тутиниб кетдик. Улардан ҳадиксираганимни эслаб, ўзим хижолат чеккан пайтларим ҳам бўлди. Ишлаб топганларимизни қайнотам номига жўнатавердик. Хуллас, ҳаётимиз бир маромда кечаверди. «Эрим мени қорга кўмиб кетди. Икки кун қор остида қолиб кетганман...» 1999 йилнинг ўрталарига келиб, эрим заводдан бўшатилди. Яширин равишда цемент ўғирлаб сотишда айбланибди. Бошим ҳушимдан ошди. Эрим қамалса, нима қиламан, деган қўрқув босганди мени. Ҳарқалай, ҳовлидошлар аралашиб, бу балонинг олдини олишибди. Энди эрим ишсиз, менга пишир-куйдирга қарашарди. Шундай кунларнинг бирида тушлик чоғи ҳовлидошимиз, наманганлик Ҳусанжон ёлғиз келиб қолди. Уларни заводдан Аляска ўрмонининг нариги тарафида жойлашган Бараниха посёлкасига хизматга юборишаётгани, айрим кийим-кечакларни олиб, икки кундан кейин келишларини айтиб, чиқиб кетди. Эрим билан ҳовлида ёлғиз қолдик. Ярим тунда тасир-тусур товушдан уйғониб кетдим. Нозим ёнимда йўқ. Ҳовлига отилдим. Қор тиззабўйи. Яна гупуллаб ёғяпти. Совуқ. Шамол. Муҳожирлар хонасида фонарнинг бир ёниб, бир ўчаётганига кўзим тушди. Ўғри кирган, деб чўчиб тушдим. Ҳаяжонда эримни бақириб-бақириб чақирдим. Кутилмаганда эрим қўлида фонар билан муҳожирлар хонасидан «Овозингни ўчир!», - деб ўдағайлаб чиқди. «Яна нималарни бошлаяпсиз! Ўғрилик қиляпсизми?», - дея ақлим шошди. «Шунча қилганларингиз каммиди?»,— дедим изиллаб. Эрим важоҳат билан ёнимга келди-да: «Мен билан ишинг бўлмасин!» — дея муштлай кетди. Қаршилик кўрсатишга, қўни-қўшнини бақириб чақиришга уриндим. У бир қўли билан оғиз-бурнимни босиб олган, бир қўли билан қўлларимни қайирарди. Совуқда, енгил уст-бошда дир-дир титрайман. Оёқяланг аҳволда қўлидан чиқиб, ҳовлининг орқа томорқасига қараб қочдим. У бўлса: «Тўхта, сени ўлдираман»лаб, ортимдан қувди. Ўз эримдан қочяпман, бақираман, ҳеч ким эшитмайди. Нозим мени шартта ушлаб олди. Ҳамма жойим қор, лой, музлаб кетяпман. Уряпти, тепяпти. Ҳолсиз йиқилдим. Шунда ҳам сезяпман, ўз эрим мени қорга кўмяпти... Икки кун қор остида қолиб кетганман... Орадан икки кун ўтгачгина мени кўкарган, яхлаган ҳолда ҳовли томорқасидан лойчил қорга кўмилган аҳволда топишган. «Тез ёрдам» чақиришган. Бош миянинг оғир шикастланиши ҳамда кучли ўпка шамоллаши ташхиси қўйилди. Шундай аҳволда ҳам ҳовлидошларимга эримни қидирувга бермасликларини илтимос қилдим, уни Худога топширганимни айтдим. Бегона бўлса-да, уч миллатга мансуб беш ҳовлидошим саломатлигим учун қайғуришди. Оёққа турар-турмас мени касалхонадан яна ўзлари билан ҳовлига олиб келишди. Уларнинг айтишича, эрим ўша оқшом йигитларга тегишли кийим-бош ва йиққан-сиққанларини ўғирлаб қочишга уринган. Бироқ шошганда, кийим-кечаклар орасидан анча-мунча пуллар тушиб қолганини сезмаган. У шу кетишда қайтиб қорасини ҳам кўрсатмади. Мен эса нотавон эр ҳақида эшитишниям истамасдим. Мени фақат эримнинг бу келтирган зиёнларини қандай қоплаш қайғуга соларди. Баранихада кечган кунларим Тинимсиз йўтал ва бош оғриғидан қийнала бошладим. Ваня Савелич ҳам воқеадан хабар топиб, кўп қайғурди. Ҳайвон ҳеч қачон одам бўлмаслигини қайта-қайта такрорлади. У ва хотини ҳовлидошларимга тушунтириб, мени Бараниха посёлкасида яшовчи табиб қариндошларининг уйига олиб келишди. Бу ерда Ваня Савеличнинг қариндоши Марианна хола менга шу қадар меҳр кўрсатдики, ҳатто, кўнглимдан етти ёт бегона бўлса, ўзим кимгадир шундай меҳр кўрсата олардимми, деган ўй кечди. Марианна хола мени ювиб-таради, ош-овқат тутди, оёққа турғазди. Мен эса Ваня Савелич ва унинг яқинларига бўлиб ўтган воқеа ҳақида ота-онам эшитмаслигини ялиниб-ёлвордим, қайнотам буни кўтара олмаслигини тушунтирдим. Баранихада уч ойдан кўпроқ вақт қолиб кетдим. Яқинларим билан почта бўлимларига бориб, қўнғироқлашган пайтларимда ишимиз унча юришмаётгани, бир муддат пул жўната олмаслигимизни тушунтирган бўлардим. Нозимни сўрашганда, қандайдир баҳоналар билан вазиятдан чиқишга уринган пайтларим кўп бўлган. Кунларнинг бирида қадрдон ҳовлидошларим Баранихага, Марианна холаникига келишди. Алискероводан кўчиб кетишаётгани, Валкумей аҳоли пунктидаги йирик гул етиштириш жамиятида иш бошлашаётганини билдиришди. Агар рози бўлсам, мени ўзларига ошпаз қилиб олиб кетишларини сўрашди. Соғлигим кўтара олмаслиги мумкинлигини тушунтиришимга қарамай, «Бизнинг ёнимизга сиздек ҳалол, покиза опа керак», - дейишганда йиғлаб юбордим. Уларнинг таклифини рад этмадим. Ваня Савелич ва Марианна холалар билан хайрлашиб, рози-ризолашдик. Наманганлик Ҳусанжон, бир-бирига қариндош бўлган термизлик Малик, Ботир ва Ибодулла, тожикистонлик Неъмат ҳамда Олмон қирғизлар билан Валкумейга келдик. Бу ердаги гул етиштириш жамиятини тошкентлик тадбиркор йигит бошқарар экан. Гоҳ-гоҳида бориб, кўнглим очилиб қайтардим. Укамдек қадрдон бўлиб кетган ҳовлидошларим ҳар куни ҳеч бўлмаганда, битта гул билан ижара уйга кириб келишарди. 2000 йилни – янги асрни ана шундай гуллар билан қаршиладим. Шундай кунларда эримнинг қорга кўмиб кетган кунларини эсдан чиқаришга уринсам-да, хасталик емириб бораётганини ич-ичимдан сезиб турардим. Валкумей шифохонаси. Менга сил ташхиси қўйилди Сурункасига йўтал яна қийнай бошлади. Валкумей шифохонасига бордим. Менда юқумли ўпка касаллиги, аниқроғи, сил бошланаётганини билдиришди. Ижара ҳовлига ҳафсаласиз қайтдим. Ҳовлидошларим ишдан қайтгач, зудлик билан Ўзбекистонга қайтишим шартлигини, ҳеч бўлмаса, болаларим дийдорига тўйиб қолишим кераклигини билдирдим. Улар менга таскин беришди, даволанишимга кўмаклашишларини айтишди. Лекин бу гал мени ҳеч ким тўхтата олмасди. Бир томондан мени шу кўйга солиб кетган эримнинг ҳали қаерда ва қандай аҳволдалиги номаълум. Уйга усиз нима, деб кириб боришниям билмасдим. Касаллигимнинг хуруж қилаётгани ва ташхиснинг салбийлиги учунми мен учун ҳаёт шамчироғи гўё ўчгандек туюлди. Юқумли касаллик атрофимдагиларнинг ҳаммасига зиён етказиши мумкин. 2000 йилнинг март ойида ҳовлидошларим кўмаги билан Ўзбекистонга поездда қайтдим. 2000 йилдан бери тиббий ниқобдаман Бухоро. Уч йил нари-берисида юрт соғинчидан адо бўлганман. Мени фарзандларим ва яқинларим билан қандай кўришиш ва улар билан бағирлашиш азоби қийнарди. Ваҳоланки, улар менинг оғир хасталикка дучор бўлганимдан хабарсиз. Озиб-тўзиб кетганман. Оғзи-бурним тиббий ниқоб билан беркитилган (у пайтларда тиббий ниқоб тақиб юрган одамлар ташқаридан ғалати кўринарди). Орадан 20 йил ўтиб, коронавирус, деган бало бутун дунё аҳли юзига тиббий ниқоб таққан бўлса, унинг кундалик ҳаётимга кириб келганига 22 йилдан ошди. Россиядан қайтгач, тўғри отам ҳовлисига кириб келдим. Тўрт ёшга кираётган эгизларим онасини қаерданам танишарди. Олис манзилга отланганимда ўғлим эндигина икки ёшга кирганди. Орадан яна уч йил ўтиб, бўйлари чўзилган ўғилжонимни қучиб-қучиб йиғладим. У эса йиғлоқи, ниқобли хотиндан чўчиб, орқага тисланди. Ота-онам, яқинларим тўпландик. Ҳаял ўтмай, қайнотам келди. Россия ўрмонларида қолиб кетган умримнинг уч йили ҳақида оқизмай-томизмай сўзлаб бердим. Ҳаммадан оғири қайнотамга бўлди. «Невараларим отасининг гуноҳига қолмасин, деб келинимни соғлиғидан айирибман-да!», - дея елкалари силкиниб, эзилиб йиғлади. Букчайиб қолган отани овутишимиз анча қийин кечди. «Юзига ниқоб таққан хотиндан қочинглар - у сил» Россиядан қайтгач, ҳали келинлик ҳовлимга боришга улгурмай, хасталигимни эшитган овсинларим у ерга қадам босмаслигимни айтишибди. Шундай бўлди ҳам. Отамнинг ҳовлисидан мени вилоят сил касалликлари диспансерига олиб кетишди. Бу ерда олти ой ётиб даволандим. Шифокорларнинг, қариндошларимнинг эътибори кўнглимни кўтарди. Бироқ на овсинларим ва на ҳалигача турмушга чиқмаган икки қайнсинглим ҳолимдан хабар олишарди. Улардан хафа эмасдим. Чунки силнинг юқумлилиги, атрофдагилардан яккаланиш шартлигини шифокорлар қайта-қайта уқтиришганди. Билсангиз, хасталик, айниқса, беморни яккаланишга мажбурлайдиган касаллик одамни руҳан чўктириб юбораркан. Яширмайман, фарзандларимни жуда эрта ташлаб кетишдан, яъни ўлимдан қўрққан пайтларим кўп бўлган. Ҳолимдан хабар олгани келганлар билан тўр парда ёки дераза ойнасидан гаплашиш жуда оғир. Яқинларингни кўриб туриб, бағрингга босолмайсан, нафасини ҳис қилолмайсан. Фақатгина менга шифокорларнинг: «Яшаб кетасиз, кучли бўлинг!» — деган гаплари далда бўлган. Олти ой касалхонада даволангач, қайнотам мени келин ҳовлимга олиб кетди. Касалликдан анча қутилган, юзимга қизиллик югуриб, тўлишиб, кучга кирганман. Шунда ҳам бу оиладагилар ўзларига яқинлаштиришмади. Камситишди, хўрлашди, қайнотам уйда йўғида яқинимга йўлашмас, тош, кесак, ёғоч таёқларни менга қарата отиб, кўп азоблар беришарди. «Юзига ниқоб таққан хотиндан қочинглар. У - сил» дея кўча-кўйдаги ҳамсояларниям мендан узоқлаштиришди. Болаларимниям «сенларга онангдан касаллик юққан» дея жеркишди, силташди. Барига чидадим. Қайнотам анча мункиллаб қолганди. Тўшакдан туролмай қолди. Шундай кунларнинг бирида у ҳовли-жойни бундан уч йил аввал менинг номимга хатлаб берганини ошкор қилди. Аввалига уруш-жанжал, тўполон бўлди. Кейин қайнотамнинг: «Бир келиним уч ўғилнинг ўрнини босди. У ва невараларим билан яхши бўлсаларинг, алоҳида иморат қилиб чиққунингларча шу ҳовли-жойда яшайсизлар. Уй-жой унинг номида. Буёғи ихтиёрларинг»,— деди-ю, бошқа индамади. Орадан бир ойча ўтиб, қайнотам омонатини топширди. Ўғли – Нозимнинг олис Сибир томонларда қилган нобакорликларини эшитгач, у ҳақда ўлимигача ҳеч нима сўрамаганди. Бир оёғи поезд тагида қолган эрим қўлтиқтаёқда қайтди Орадан 7-8 йил ўтди. Кунлар бир маромда ўтаверди. Томорқамдан топган-тутганларимни ҳар олти ойда даволанишдан бошқасига орттиролмасдим. Қайнака ва қайниларимга инсоф бериб қолган, мен ва жиянларига бош-қош бўла бошлашганди. Бири янги иморат қилиб чиқди. Ноилож қолган овсинларим ҳам менга қарашиб турадиган бўлишди. Бир қайнсинглимни турмушга узатдик. Иккинчиси эса энди мени ўзига яқин сирдош тута бошлади. Ана шундай кунларнинг бирида турмуш ўртоғим кириб келди. Икки қўлида қўлтиқтаёқ. Кексайган. Ичкиликка ружу қўйгани шундоқ маълум. Айтишича, у мени ҳовли томорқасида қорга кўмиб, ўғрилик қилиб қочаётган ўша оқшомда бир оёғи юк поезди тагида қолиб кетган экан. Ит азобидаги кунларни бошидан ўтказибди. Шу аҳволдаям яна кимларнидир «чув» туширган ва ўғирлаган пулларини жамлаб, Ўзбекистонга автобусда қайтган. Бир неча йил Тошкентдаги ахлатхоналарда ичкиликка берилиб, «бомж»лар билан кун кечирган экан. *** Тўғриси, эримнинг оилада борлиги ҳам, йўқлиги ҳам ҳеч биримизга қизиқ эмасди. Чунки болаларимга менинг отаси туфайли ёт ўлкаларда азоблар чекиб, бир умр юқумли касаллик билан курашиб келаётганим, турмушнинг муштлари, зарбаларига сабр билан жавоб берганим, жуда эрта қариганим аён эди. Лекин фарзандларим отасини ҳеч қачон камситишмаган ва жеркиб-силташмаган. Икки-уч йил олдин эрим ҳам вафот этди. Кўзимга унинг учун бир қатра ҳам ёш келмади. Аммо йиғладим, қайнотамни ёдлаб йиғладим. Ўз пуштикамаридан бўлган фарзанди етказган жабрлари учун, ҳатто, кўзёш тўкиш тугул, у ҳақида то ўлгунига қадар бир оғиз сўрамаган отанинг тошдай сабри учун додлаб йиғладим... Бугун 53 ёш остонасидаман. Умр сувдек оқиб ўтди. Ҳар гал кўзгуга термилганимда, унда 70 ёшли қарияни кўраман. Мени дард, хасталик қаритди. Аммо қалбим болаларим билан ёш. Менга ҳув, узоқ йиллар илгари ёт ўлкаларда ҳар куни гул тутқазадиган ҳовлидош укаларим, Ваня Савелич-у Марианна холалар билан боғлиқ хотиралар далда бўлади. Дарвоқе, икки-уч йил илгари ҳовлидошларим мени йўқлаб келишди. Улар ҳам менинг сингари ўғил уйлантириб, қиз чиқаришган экан. Бир этак невараларимиз билан етаклашиб юрибмиз. Наманганлик ва термизлик ҳовлидош укаларим билан тожикистонлик Неъматжон-у Олмон қирғизни бир бориб йўқлашни ният қилганмиз. Хасталикка келсак, у бутунлай танимни тарк этмади, аммо, шифокорларнинг айтишича, юқумлилигини йўқотганига анча бўлган экан... Маълумот ўрнида: Суҳбатдош - Надима Жумаева. 53 ёшли пешкулик аёл. Келини қуроқдан кўрпа-тўшак қавиркан. Суратларини кўрсатиб, мамнун мақтаниб қўйгандек бўлади. Қизи эса бир уйга бека. «Ўғлим слесарлик қилади, у шу кунларда машина сотиб олиш тараддудида. Мени машинасининг олдида ўтирғизиб, олиб юрмоқчи»,-дейди хурсанд бўлиб суҳбатдош. Ўзи эса ҳалиям тиниб-тинчимайдиган бу аёл нон, патир, ёғли кулчалар пишириб сотиб, рўзғор тебратади. Бир елкасида катта бозор халтасини кўтариб, бир қўлида неварасини етаклаб олган суҳбатдош ортидан узоқ тикилиб қолдик. У гўё дунё ташвишларини елкалаб-елкалаб борарди... Лайло Ҳайитова Манба: Xabar.uz





Губернаторы России
Москва

Собянин: Московский городской транспорт на 100 процентов отечественный





Москва

«Солнечная Азбука» в особом семейном центре «Семь-Я»


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Мэр Москвы и глава Башкортостана подписали соглашение в рамках ПМЭФ



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Песня

В Тургиново состоялся первый концерт Всероссийского фестиваля-марафона «Песни России» Надежды Бабкиной




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

«Столото» подписал соглашение в развитие стратегической поддержки комплекса ГТО и многоборья ГТО

Академия Плющенко требует почти два миллиона со сбежавшей от них юной спортсменки

Медийный баскетбол, киберспорт и турнир ММА: Константин Пухов рассказал о мероприятиях Международного центра бокса (Наташа)


Андрей Ольховский

Экс-теннисист Ольховский: Рублев не успел набрать форму на "Ролан Гаррос"



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Москва

«Солнечная Азбука» в особом семейном центре «Семь-Я»



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России