Кличко: «Киевни ўққа тутилиши натижасида энергетика инфратузилмаси объектлари зарар кўрди»
Россия қўшинлари томонидан берилган тунги зарбалар натижасида Киевнинг энергетика инфратузилмаси объэктлари шикастланган. Шаҳар мэри Виталий Кличко бугун фавқулодда вазиятларда ўчиришлар жорий этилганини эълон қилди.
«Пойтахтни тунги ўққа тутилиши натижасида энергетика инфратузилмаси объектлари зарар кўрди. Шаҳарда электр таъминотида фавқулодда узилишлар юз берди. Шунга кўра, қувватсизланган иссиқлик таъминоти объектлари мавжуд», деб ёзди у Телеграм-каналида .