Голливуд актёри Жереми Реннер оғир аҳволда, у кўп қон йўқотган
Марвел фильмларидаги роли билан танилган актёр кучли қор бўронидан кейин уйи яқинида йўлни қордан тозалаётган бўлган. Реннернинг қўшнисига кўра, қор тозалаш машинаси тасодифан актёрнинг оёғини жароҳатлаган.
Актёрнинг оёғидан ташқари, танасининг бошқа қисмларида ҳам жароҳатлар бор. Биринчи ёрдамни унга шифокор қўшниси кўрсатган.