Шавкат Мирзиёев 5 нафар офицерга генерал унвонини берди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Президент матбуот хизмати Мудофаа вазири, ички ишлар вазири ва ДХХ раисининг бир нафардан ўринбосарлари ҳамда икки қўмондонга генерал-майор унвони берилди. Шунингдек, Бош прокурор ўринбосарларидан бири ва Қорақалпоғистон прокурорига “III даражали давлат адлия маслаҳатчиси” махсус унвони топширилди. Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни афарасида ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидан бир гуруҳига янги унвонлар берди. Тўрт нафар ҳарбий мулозим генерал-майор ҳарбий унвонини олди: мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Қаршиев Ҳамдам Алиқулович; Марказий ҳарбий округ қўмондони полковник Саидов Ойбек Озодович; Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўмондони полковник Шерматов Фарҳоджон Ортиқович; ДХХ раиси ўринбосари Мухторов Фаррух Шаҳобиддинович. Қаршиев Ҳамдам Алиқулович / Фото: Президент матбуот хизмати Шерматов Фарҳоджон Ортиқович / Фото: Президент матбуот хизмати Мухторов Фаррух Шаҳобиддинович / Фото: Президент матбуот хизмати Ички ишлар вазири ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич генерал-майор махсус унвонини олди. Бош прокурор ўринбосари Йўлдошев Эркин Тўрақулович ва Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Тожиев Эркабай Аминовичга “III даражали давлат адлия маслаҳатчиси” махсус унвони (генерал-майор унвонига тенг) топширилди. Йўлдошев Эркин Тўрақулович / Фото: Президент матбуот хизмати Тожиев Эркабай Аминович / Фото: Президент матбуот хизмати Ҳарбий унвонларни Олий Бош Қўмондон Шавкат Мирзиёев топширди.