Пойтахт уйларнинг яхши исимаётганига газ босимининг пасайиши сабаб қилинмоқда
Шаҳар аҳолиси «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХКга мурожаат қилиб, иссиқлик таъминотидаги муаммолар тўғрисида хабар бермоқда.
Совуқ об-ҳаво сабабли, иссиқлик ташувчининг (иссиқ сув таъминоти ва иситиш) параметрлари пасайиши кузатилмоқда, бу эса тўғридан-тўғри шаҳарда газ босимининг пасайиши билан боғлиқ ҳолатдир, дейилади «Veolia Energy Tashkent» мурожаатларга жавобида.
«Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш учун газ зарур, бундай ҳолат эса иссиқлик таъминоти корхоналарининг ишига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Кризис холатларни енгиб ўтиш ва шаҳар аҳолисини, ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга инфратузилмаларни иссиқлик таъминоти билан таъминлаш учун энергоресурслар етказиб берувчилари билан «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК мутахассислари кечаю-кундуз ишламоқдалар», дейлади расмий баёнотда.
Маълумотда қайд этилишича, газ таъминоти корхоналари – айрим йирик ишлаб чиқариш корхоналарига табиий газ етказиб бериш хажмларини қисқартириш ва аҳоли, электр ва иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналар («Тошкент иссиқлик маркази» ДУК, «Тошкент ИЭС» АЖ ва «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК) ва ижтимоий соҳа объектларига табиий газни биринчи навбатда етказиб бериш чораларини кўришмоқда.
Шунингдек, иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналар – шаҳар иссиқлик энергиясининг 90 фоизини ишлаб чиқарадиган иссиқлик марказларининг самарадорлигини сақлаб қолиш, гидравлик режимнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик учун берилаётган иссиқлик энергиясининг босимини тиклашда ҳар томонлама ҳаракат қилишмоқда.
Электр таъминоти корхоналари эса «Veolia Energy Tashkent»га қарашли ижтимоий соҳа объектлари бўлган ва шаҳар иссиқлик энергиясининг фоизини ишлаб чиқарадиган махаллий қозонхоналарни узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун ҳар томонлама ҳаракат қилишмоқда.
Корхонанинг айтишича, совуқ об-ҳаво мавсумида зарур сифатга эга бўлмаган иссиқлик энергиясини етказиб бериш учун тўловлар амалдаги қонунчилик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.