Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Январь
2023

Ўзбекистонда эркаклар сони аёлларга нисбатан ошиб бормоқда. Бу нимани англатади? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Ўзбекистон аҳолиси ошаётгани сайин, аёллар улуши қисқариб бормоқда. Бунинг аниқ сабабларини санаш қийин бўлса-да, ҳомила жинси қиз бола экани учун аборт қилдириш асосий сабаблардан бўлиши мумкин. Сабаби — охирги йилларда ўғил болалар қиз болаларга қараганда кўпроқ туғилмоқда. Ўзбекистон доимий аҳолиси таркибида аёллар улуши 1991 йилдан 2022 йилгача бўлган 31 йиллик муддатда 0,9 фоизга қисқарди. Давлат статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, аёллар 1991 йилда доимий аҳолининг 50,6 фоизини ташкил қилган бўлса, (эркакларга қараганда 0,2 фоиз кўпроқ) 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 49,7 фоизни ташкил қилмоқда. Ўн йилликлар кесимида доимий аҳоли таркибида аёллар улуши: 1991 йил – 50,6 фоиз; 2000 йил – 50,2 фоиз; 2010 йил – 49,9 фоиз; 2020 йил – 49,7 фоиз; 2022 йил – 49,7 фоиз. 2023 йил 1 январ ҳолатига кўра, доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 232 минг нафарга кўп. Доимий аҳоли таркибидан аёллар улушининг камайиб бориши ва эркаклар улуши ошиши айнан қандай омиллар ҳисобига содир бўлгани қизиқ тенденция. Блогер Шаҳноза Соатова бу ҳақида «Сабаблар борасида фикрларингиз қизиқ. Менинг фикрим: ўғил фарзандга таассуб натижаси. Ультратовуш текширувлари оммалашуви туфайли қиз ҳомилани кўпроқ аборт қилдиришган», деб ёзди. Биргаликда сабабларни таҳлил қилишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Дунёда эркаклар кўпми ёки аёллар? Дунё аҳолисининг ҳам кўпроғини эркаклар ташкил қилади. 2021 йил ҳолатига кўра, эркаклар сони аёлларга нисбатан 44 млнга кўпроқ. Ўтган йили дунёда 106 нафар ўғил болага 100 нафар қиз бола туғилиши тўғри келган. Ҳар 101 нафар эркакка 100 нафар аёл тўғри келади. Туғилиш кўпроқ бўлса, эркаклар кўпроқ бўлади БМТ таҳлилларига кўра, аҳолининг ўртача ёши қанча ёш бўлса, аҳоли улушида эркаклар фоизи ҳам юқорироқ бўлади. Сабаби кўплаб давлатларда ҳомилани жинсига қараб аборт қилдириш «анъанаси» шаклланди. Қолаверса, гендер тенгсизликлари аёлларни сифатсиз тиббий хизматга дучор қилади, уларнинг ҳомиладорлик ва туғуруқ, ундан кейинги даврда ўлим хавфини ҳам оширади. Лекин кўплаб давлатларда аёлларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги эркакларникига қараганда кўпроқ. Бу аёл организмининг чидамлироқ экани, эркакларнинг эса хулқ-атвори ва бошқа генетик факторлар билан боғлиқ. Масалан, Ўзбекистонда эркакларнинг ўртача умр давомийлиги 2021 йил ҳолатига кўра, 71,7 ёш бўлса, аёлларда 75,8 ёшдир. Қиз ҳомила аборти сабаб аҳоли нисбатидаги фарқ катталашиши Бу ҳолат Ҳиндистонда жуда кучли бўлган. Ҳиндистонда 1960 йилларда ҳар 105 нафар ўғил болага 100 нафар қиз тўғри келган бўлса, 1980-йилларда ултратовуш текшируви оммалаша бошлагач, нисбат катталашиб, ҳар 108 ўғилга 100 нафар қиз тўғри келган. 90 йилларда бу нисбат 100/110 ни ташкил қилиб ҳозиргача шундай қолмоқда. Мамлакатда «Қизларни асрайлик» кампаниялари ўтказилиши, турли тақиқлар қўлланиши билан жинсни танлаб аборт қилдиришга нисбатан кўрилаётган чоралар ўзини энди-энди оқлай бошламоқда. Қиз-ўғил туғилишидаги кескинлик борасида Ҳиндистондан ҳам илғор мамлакатлар бор. Туғилишда қиз ва ўғил болалар нисбати юқори давлатлар рўйхатида биринчиликни Хитой, Озарбойжон, Виетнам, Арманистон, ундан сўнг Ҳиндистон эгаллайди. Таҳлилларга кўра, ўғил болаларни кўпроқ афзал кўриш қиз болаларнинг кейинги ҳаёти давомида ҳам тенгсизликка учрашларига сабаб бўлади. Гарчи қиз болаларнинг яшовчанлиги ўғил болаларникига қараганда юқорироқ бўлса-да, болалар ўлими улушида қизларники юқорироқ бўлиши мумкин. Бунга сабаб ҳам ўғил болаларни афзалроқ кўриш. - қизларга озиқ-овқатнинг тенг тақсимланмаслиги; - оналар ўғил болани қизларга қараганда кўпроқ эмизиши; - қиз болалар учун тиббий хизматдан камроқ фойдаланиш кабилар ҳам уларнинг яшаш давомийлигини камайтириши мумкин. Бундан ташқари, туғуруқ вақтида аёллар нобуд бўлиши хавфи ҳам бор. Лекин Ўзбекистонда бу кўрсаткич юқори эмас. Статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2010 йилда 133, 2021 йилда 130 аёл туғуруқ вақти вафот этган. Ўзбекистонда ҳам ўғил болалар қизларга қараганда кўпроқ туғиляпти Гарчи бизда ҳомилани жинсига қараб аборт қилишга оид аниқ статистик рақамлар бўлмаса-да, бу фараз кучсиз эмаслиги аниқ. Буни охирги йилларда туғилаётган чақалоқларда ўғил болалар сони қизларникига қараганда юқори экани билан ҳам далиллаш мумкин. Масалан, 2021 йилда 905 211 нафар чақалоқ туғилган бўлса, уларнинг 464 484 нафари ўғил болалар, 436 727 нафари қиз болалардир. Умуман, 2021 йилдан олдинги йилларда ҳам ўғил болалар қизларга қараганда кўпроқ туғилган. Шахси аноним қолишини хоҳлаган врач Kun.uz’га берган интервьюсида ўз тажрибасидан келиб чиқиб, абортларнинг катта қисми ҳомила жинси қиз бўлгани учун қилинишини таъкидлаганди. Ўзбек жамияти нега ўғил фарзандни кўпроқ афзал кўради? Оилаларда кўпроқ ўғил фарзанд хоҳлаш, қиз туғилса ҳам, «ортидан ўғил укалар келсин», деган тилаклар билдириш – ўзбек оилаларига хос одат. Бу хоҳишнинг сабаблари нималар билан боғлиқлиги ҳақида социолог Завқиддин Гадоев шундай дейди: «Албатта, бунинг бир неча сабаблари бор. Тарихий тараққиёт даврида оилавий муносабатларда, жамият муносабатларида эркак кишининг ўрни аёлга нисбатан юқори бўлган. Эркак бу овчи, деҳқон, аскар ва ҳоказо. Шунинг учун оиланинг оғир ишларини енгиллатиш мақсадида уй хўжалигининг асосий ёрдамчиси сифатида ўғил бола ўртага чиққан. Мерос масаласида ҳам ўғил фарзандга қиз фарзандга нисбатан устуворлик берилган. Авлоднинг давомийлиги асосий эркак насли билан боғланган. Чунки эркак ўз аждодларидан мерос қилиб олган қадриятларни давом эттириши, моддий меросларни асраб-авайлаши лозим этиб белгиланган. Қиз фарзанд эса бошқа социум билан бирлашиш, яъни турмушга чиқиш орқали ўзга қадриятларга кўникиши ва мослашиши зарур ҳисобланган. Узоқ тарихдан дунёда доимий рўй бериб турган урушлар давомида жангчиларга бўлган эҳтиёж юқори бўлиб, ўғил болаларнинг туғилиши жамият учун аҳамиятли жиҳат саналган. Юқоридаги тарихий сабаблардан келиб чиқиб ўзбек жамиятида яқин тарихда янги, ўзига хос қадриятлар шаклландики, ўғил фарзанднинг жамиятдаги ўрнининг ортишига сабаб бўлди. Совет давридаги тоталитар режим, мустақиллик давридаги авторитаризм жамият аъзоларига ўзларини том маънода намоён этиш учун имкон бермаганлиги сабабли, шахсларнинг жамиятда ўзини исботлаши учун тўйлар воситага айланди. Ўғил фарзанд кўриб эл юртга ош беришни ният қилган оталар, келин қўлидан чой ичишни истаган қайноналар синфи пайдо бўлди. Шундан келиб чиқиб, ўғил фарзанд кўрган келинларга нисбатан муносабат ўзгача, қиз фарзанд кўрган келинларга нисбатан ўзгача муносабат шаклланди. Оталарда ўғил фарзанд билан фахрланиш, қиз фарзандлар билан изза бўлишдек туйғулар жамиятда кенг ёйилди. Бунинг сабаблари жамиятнинг илмийликдан узоқлашиши, қадриятларга бурканиши, саноат ривожланишининг секинлиги деб биламан». Дунёда эркак-аёллар сони тенглашиши кутиляпти. Ўзбекистонда-чи? Гарчи ҳозир дунё аҳолиси сонида эркаклар улуши юқорироқ бўлса-да, БМТ 2050 йилга бориб бу нисбат тенглашишини тахмин қиляпти. Бу тенглашиш дунё аҳолисининг қариб бориши билан содир бўлади. Дунёда йилдан йилга камроқ бола туғиляпти. Агар туғилишлар сони камайиб борса, ўғил бола чақалоқлар кўпроқ туғилгани билан аёлларнинг ўртача умр давомийлиги юқорилиги ҳисобига улар кўпроқ умр кўриш билан эркаклар сонига етиб олишади. Кекса аҳоли улушида аёллар нисбати юқорироқ: 2021 йилда дунёда 65 ёшдан ошган одамлар сонида аёллар улуши 56 фоизни ташкил қилган. Дунё эса «қариб» бормоқда. 1950 йилдан 2021 йилгача дунёда ўртача ёш 22 дан 30 га чиққан. 2050 йилда эса ўртача ёш кўрсаткичи 35 га етиши кутиляпти. Шундай қилиб, дунё аҳолисининг катта қисмини ёши катталар ташкил қилиб бориши ҳисобига аёллар сони эркакларники билан тенглашиб боради. Лекин Ўзбекистонга бу прогнозлар тўла мос келмаслиги мумкин. Сабаби Ўзбекистонда туғилиш кўрсаткичи йилдан йилга ошиб бормоқда, ҳали камайиш кузатилмаган. Масалан, 2000 йилда 527 580 нафар, 2021 йилда 905 211 нафар чақалоқ туғилган. Шунинг учун кейинги ўн йилликларда эркаклар сони аёлларникидан юқорироқ бўлиб қолаверадими, бу фарқ катталашиб кетмайдими, агар катталашиб кетадиган бўлса, унинг иқтисодий, ижтимоий таъсири қанақа бўлиши ҳақидаги таҳлиллар қилинса, фойдали бўларди. Зилола Ғайбуллаева, журналист





Губернаторы России
Москва

Сергей Собянин. Главное за день





Москва

Эксперт Президентской академии в Санкт-Петербурге о допфинансировании на модернизацию и строительство школ в регионах


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин проверил, как продвигается капремонт детской поликлиники №125



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Рэпер ST

Рэпер ST записал совместные песни с Долиной и Шуфутинским




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

Азербайджанцев оправдали за убийство спортсмена Евгения Кушнира в Самарской области. Делом заинтересовался глава Следкома РФ А. Бастрыкин

Росгвардейцы обеспечили правопорядок во время футбольных матчей в Москве

Бились лопатами, палками и бейсбольными битами: Мигранты устроили массовую драку в Новой Москве


Ига Свёнтек

Свёнтек выиграла десятый «тысячник» в карьере



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Москва

Владельца моноколеса сбили насмерть на севере Москвы



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России