Маҳрни йигитнинг шахсан ўзи сотиб олиб бериши керакми? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
0
CАВОЛ: Қиз маҳрга бирор нарса сўраса, шу нарсани йигитнинг ўзи томонидан олиниши керакми ёки йигитнинг оила аъзолари томонидан олинган бўлса ҳам бўладими? ЖАВОБ: Аслида аёлга бериладиган маҳр уни никоҳига олаётган эрнинг зиммасига вожиб бўлади. Аммо эрнинг номидан унинг яқинлари никоҳ аҳдида айтилган маҳрни адо қилсалар ҳам маҳр ўрнига ўтади. Валлоҳу аълам. Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази