Ўзбекистон четдан газ импортини тўхтатган
Энергетика вазирлиги шундай баёнот билан чиқди. Унда айтилишича:
ҳозир максимум талабни қондириш учун газ қувурлари ва магистрал электр тармоқларининг ўтказувчанлик қобилияти етарли, аммо ресурс тақчил;
12 январда табиий газ импорти тўлиқ тўхтатилди;
электр энергияси импорти 20 фоизга қисқарди;
электрни аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш учун унинг экспорти тўхтатилди;
йирик саноат корхоналарига энергия ресурсларини етказиб бериш ҳажми ўртача 70-80 фоизга қисқартирилди.