Тошкент шаҳрида барча таълим муассасаларида ўқиш 23 январдан бошланади
Тошкент шаҳридаги таълим муассасалари – мактаблар, лицей ва коллежлар ҳамда олий таълим даргоҳларида ўқиш 23 январдан бошланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа масъул ташкилотлар томонидан таълим объектларидаги ҳарорат белгиланган меъёрда бўлиши назоратга олиниши айтилади хабарда.