Тошкентда бир ҳафта ичида газ ва электр энергиясига бўлган талаб қондирилади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги ахборот хизмати Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов бошчилигида 16 январь куни кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Мажлисда 16 январь куни президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарларига билдирилган жиддий танқид ва эътирозлардан келиб чиқиб, вазифалар белгилаб олинди. Президент томонидан қайд этилган барча камчиликлар, аввало, бугунги кунда долзарб бўлган электр энергияси ва газ таъминотидаги узилишларни бартараф этишга асосий эътибор қаратилган. Бир ҳафта мобайнида барча туманлардаги маҳаллаларда аҳолининг табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш, содир бўлаётган узилишларни қисқа вақт ичида бартараф этиш вазифалари белгилаб олинган. Бунинг учун мутасаддиларга ишга жиддий киришиш, бор имкониятлардан оқилона фойдаланиш, қўшимча кучларни жалб этиш топшириғи берилган.