Кранчи қиз ҳақида фильм ишланади
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ёшлик» киностудияси ДУК томонидан “Осмондаги қиз” мураккаб постановкали бадиий фильм тасвирга олиниши кутилмоқда.
Ушбу фильмда пойтахтимиздаги «Tashkent city» мажмуасининг қурилиши ва унда иштирок этаётган минорали кран оператори Наргизанинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.
Пойтахтликлар ва пойтахт меҳмонларининг кўпчилиги «Tashkent City»нинг катта таассурот уйғотадиган бу қурилишига қараб, бунчалик улкан лойиҳани амалга ошириш нақадар қийин эканлиги ҳақида ўйлаб кўрмаган бўлса керак. Мислсиз вазифалар ва катта меҳнат талаб этадиган бу масканда ташаббускор ёшлар, ғайратли ва меҳнатсевар мутахассисларнинг фидойи меҳнати мужассам. Фильм қурилиш иштирокчиларининг матонатини намоён этиб, томошабинларга «Tashkent City»нинг асл маҳобатини тўлиқ ҳис этишга ёрдам беради.
Фильм постановачи режиссёри Анвар Мадраимов, сценарий муаллифлари Адиль Коптан ва Ян Миленин, бадиий раҳбар Рашид Маликов.
Шунингдек, фильм юртимизда аёллар ҳам барча соҳада катта муваффақиятларга эришиши мумкинлигини кўрсатиб беради.