Қишки таътил яна чўзилиши мумкин
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарлари билан ЗООМ видеоконференцалоқа орқали бўлиб ўтган йиғилиш кун тартибига ҳудудларда мактабларнинг III чоракни бошлашга тайёргарлиги масаласи қўйилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан вазир маҳаллий ҳокимликлар жойлардаги умумтаълим муассасаларининг тайёргарлик ҳолатини яна бир бор қайта таҳлил қилиш зарурлигини таъкидлади.
Айни дамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни об-ҳаво шароитлари барқарорлашгунига қадар вақтинча онлайн таълим тизимига ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда.