Қирғизистон Туркиядан бир неча турдаги ҳарбий дронларни сотиб олди
Қирғизистон Туркиядан Bayraktar, Aksungur, Akıncı ва Anka каби ҳарбий дронлар сотиб олган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати президент маъмуриятининг ахборот сиёсати хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбеков сўзларига таянган ҳолда хабар қилди.
Мулозим давлат хизматчиларига мукофот пуллари беришни тўхтатиш қарорини ана шу харид билан изоҳлаган.
“Айтиш мумкинки, шу тариқа давлат хизматчилари мамлакат хавфсизлигини мустаҳкамлашга ўз ҳиссаларини қўшдилар”, деб ёзган Ўрунбеков Facebook тармоғидаги ўз саҳифасида.
Унга кўра, дронларни Қирғизистонга етказиб бериш жараёни аллақачон бошланган.