Аномал совуқ сабаб тўхтатилган халқаро йўналишлардаги автобус қатновлари 19 январдан қайта тикланади
19 январдан халқаро йўналишлардаги мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, об-ҳаво шароити ҳамда ҳаракат йўналиши бўйлаб автомобиль йўлларидаги мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, жорий йилнинг 19 январ санасидан Ўзбекистон Республикасидан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади.
19 январь куни “Тошкент” автовокзалидан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи автобус қатновлари рўйхати.
12:00 | Тошкент – Москва чипта нархи 1011000 сўм
16:00 | Тошкент – Олмаота чипта нархи 200 000 сўм
16:00 | Тошкент – Остона чипта нархи 361 000 сўм
17:00 | Тошкент – Туркистон чипта нархи 111 000 сўм
18:00 | Тошкент – Қизилўрда чипта нархи 161 000 сўм
18:00 | Тошкент – Олмаота чипта нархи 200 000 сўм
18:00 | Тошкент – Бишкек чипта нархи 261 000 сўм