Яна бир Болливуд юлдузи ислом динини қабул қилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Машҳур Болливуд юлдузи Исломни қабул қилгани ва мусулмон кишига турмушга чиққанини омма олдида эълон қилди. Бу Ҳиндистон медиа оламидаги биринчи марта бўлаётган ҳодиса эмас. 44 ёшли актриса, раққоса ва телебошловчи Рахи Савант ислом динини қабул қилгач, исмини Фотима деб ўзгартирди. Никоҳ тадбиркор Одилхон Дураний билан тузилган. Актрисанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилган маросимдаги фото ва видео материаллар интернетда кенг тарқалди. TheCurrent.pk маълумотларига кўра, Рахи 2022 йил 29 май куни Одил билан турмуш қурган. Бироқ, бир қатор сабабларга кўра, бу янгилик яқинда эълон қилинди.