Роналдуга малакали ошпаз керак
Португалия терма жамоаси ва «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду уй хизматчилари билан боғлиқ муаммога дуч келди. Бу ҳақда Daily Mail нашри маълум қилди.
Манбага кўра, 37 ёшли футболчи Португалиянинг Квинтада-Мариня ҳудудидаги уйига суши ошпазини топа олмаяпти. Роналду ва унинг турмуш ўртоғи Жоржина Родригес ошпаздан бошқа мамлакатлардан анъанавий португал таомлари, суши ва бошқа таомларни тайёрлаш имкониятига эга бўлишини хоҳлайди. Қайд этилишича, бу масала футболчига бош оғриғи бўлмоқда.
Уй қурилиши 2023 йил июнь ойида якунланиши режалаштирилган. Бу Роналдунинг асосий оилавий қароргоҳига айланиши керак.