Кушербаев январь ойи учун кредит тўловларини чўзишни таклиф қилди
Собиқ депутат Русул Кушербаев ўзининг телеграм каналида кредит тўловларини чўзиш ҳақида таклиф билан чиқди.
«Шу кунларда банклардан кредит ҳисобига тирикчилик учун автомобил, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш воситаларини олган кўплаб фуқаролардан мурожаатлар бўлмоқда.
Асосий муаммо аномал совуқ натижасида газ, электрдаги чекловлар ва ноқулай об-ҳаво сабабли нормал фаолият олиб бора олмаганликлари учун январь ойи кредитини тўлаш имконияти йўқлиги билан боғлиқ.
Шу боис, Марказий банк бош бу масалани ўрганиб, пандемия вақтида бўлгани каби барча тижорат банкларига кредит тўловида январь ойи учун кредит таътили бериш ёки бошқа муддатга чўзиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиши зарур бўлади. Ўз ўрнида тижорат банклари ҳам вазиятни холис баҳолаб, кредит тўловчиларга январь ойи тўлови учун шундай имтиёз беришса мақсадга мувофиқ бўларди.
Бу ҳам қийин вақтларда одамларимиз учун бир енгиллик, қўллаб-қувватлаш бўлади»,–деган Кушербаев ўз хабарида.