МИБ хорижлик тадбиркорга 1,6 млрд. компенсация пуллари ундириб берилди
Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида Ўзбекистон Республикаси Олий фуқоролик судининг 24.11.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор «G.D» масъулияти чекланган жамиятдан ундирувчи чет эл фуқароси М.Шафиеи фойдасига жами 1 млрд. 644 млн. 962 минг 634 сўм миқдолридаги компенсация пулларини ундириш ҳақидаги ижро иши 25.11.2022 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган бўлиб, ижро ҳужжати юзасидан шу куни Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган.
Ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочиси М.Рахманов томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг номига расмийлаштирилган моддий қийматликлар ўрганилиб, Қонунда белгиланган тартибда банд солинган ва ундирувни қарздор номига расмийлаштирилган моддий қийматликларга қаратиш юзасидан мажбурий ижро чоралари кўрилган. 28.11.2022 йилда қарздор «G.D.» корхонасидан ундирувчи М.Шафиеи фойдасига жами 1 млрд. 644 млн. сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиб берилди.