Москвада коллеж талабаси ўз жонига қасд қилишга уринди. Сабаби…
Москвада коллеж талабаси ҳарбий хизматга бормаслик учун ўз жонига қасд қилишга уринди.
19 ёшли Павел икки ҳафта давомида «Авангард» ҳарбий лагерига боришни истамади. У онасига «Кечирасиз, бу борада ҳеч нарса қила олмайсиз», деб хабар юборди. Кейин эса телефонини ўчириб, ўз томоғини кесишга уринди. Лекин кейин жон ширинлик қилиб, нотаниш аёлга яқинлашиб, ёрдам сўради.
Айни дамда йигит касалхонага ётқизилган.