Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Январь
2023

Гуллаётган дорихоналар: «Тилла тухум туғиб турган товуқ» қачон сўйилади? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Фото: Kun.uz Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган Dok-1 Max дорисини истеъмол қилиб, ёш болалар вафот этгани ортидан фармацевтика, дори-дармон савдосидаги улкан муаммолар яна ўртага чиқди. Ўзбекистонда шифокорлар ва фармкомпаниялар ўртасидаги коррупцион ҳалқани узиш, дори-дармон сотишда ягона савдо тизимини яратиш, беморларни кўрикдан ўтказишни рақамлаштириш зарурати тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистонда дори-дармон савдоси ўта бемалол: дорихоналар рецептсиз ҳам дори сотишади. Шамоллаш, ич оғриқ, бош оғриқ каби дардларга мубтало бўлганлар шифокор ҳузурига бориб ҳам ўтирмасдан, «аптекачи»дан дори харид қилиб, истеъмол қилаверишади. Дори-дармонлар рекламаси эса ҳамма ёқни – интернет, ТВ, кўчалар ва ҳаттоки касалхоналарни босиб кетган. Гарчи барча рекламаларда дори воситаларини врач билан маслаҳатлашиб истеъмол қилиш тавсия этилаётган бўлса-да, аксарият одамлар буни сўраб ўтирмайди. Албатта, буларнинг барчаси врачларнинг таъмагирлиги, кераксиз ва қиммат дориларни ҳам қўшиб ёзиб бериши, касалхоналардаги навбатлар ва сифатсиз хизматларга бориб тақалади. Аксарият ривожланган хорижий давлатларда бундай эмас: дорихоналардан дори харид қилиш учун врач рецепти керак бўлади. Ахборот асрида яшамоқдамиз. Тиббиёт ва фармацевтика соҳасини аллақачон рақамлаштириб, тартибга солса бўлар эди. Ҳозирги кунда ҳар қандай дастурчи ягона ва самарали электрон тизимни яратиб бера олади. Бу қандай тизим ва у қандай ишлаши керак? Ягона савдо тизими Бундай тизимга дорихоналар расман экспертизадан ўтган, тавсия этилган, лицензия ва рухсатномаларга эга бўлган ва реализацияга чиқарилаётган дори-дармон воситаларининг махсус кодини киритиб боради. Жумладан, дориларни жойида тайёрлайдиган дорихоналар ҳам. Жараён дориларнинг улгуржи реализация пунктларида ёки божхона масканидаёқ бошланади. Бу дориларни камроқ бож тўлаш учун божхонадан арзон нарх кўрсатиб олиб кириб, аслида уларни жуда қиммат нархда сотишнинг ҳам олдини олади. Қолаверса, умумий реестр шаклланади. Инсон учун зарур бўлган маълум бир дори-дармонлар унга яқин бўлган ҳудуддаги дорихоналарда бор-йўқлиги, нархи ҳам осонгина шаклланади. Бу дори воситаларининг реестрини шакллантириш учун умумий бир манзара эди. Буни бемалол қилса бўлади. Балки қандайдир кўринишда аллақачон бордир ҳам. Кўплаб аптекалар 1С бухгалтерия дастурларидан фойдаланаётгани, телеграм ботга маълумотлар узатишини биламиз. Лекин бу ноаниқ ишлайдиган тизим. Телеграм ботлардан бири орқали оддийгина «Актрапид» инсулинини излаб кўрганимизда Самарқанддаги кўплаб «аптека»ларда борлиги кўрсатилди. Лекин бориб кўрганимизда бу жойларда инсулин йўқлиги ёки бор бўлса ҳам нархи ботда кўрсатилганидан қимматроқ экани маълум бўлди. Бизга янада аниқ ишлайдиган тизим керак. Беморларни кўрикдан ўтказиш рақамлаштирилиши керак Энди дориларни шифохоналарда ёзиб бериш ва уларни дорихоналарда харид қилиш жараёнига тўхталамиз. Аввало, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқ таълими вазирлигининг kundalik.com тизимига ўхшаш, ҳар бир врач учун (у давлат шифохонаси бўладими ёки хусусий шифохона, қатъи назар) умумий портал ва шахсий кабинет ташкил қилиши керак. Келинг, мисол тариқасида vrach.uz деб ола қолайлик. Бемор оилавий шифокорлик пункти ёки оилавий поликлиникага борганда у дастлаб vrach.uz порталида электрон тарзда қайд этилади ва керакли врачга йўналтирилади. Поликлиникадаги врач эса тизимга уланиб, беморнинг касаллиги ҳақида маълумотларни қайд этади ҳамда электрон рецепт тузади. Укол оладиган бўлса ҳамширага топширади ёки бошқа ихтисослашган шифохонага чуқур кўрикка йўлланма ёзиб беради. Ҳозир бу процедураларнинг барчаси қоғозда амалга оширилади. Аслида, шу жараённи электрон кўринишга келтириш ҳақида гап бормоқда. Чунки ҳаммаси шу ердан бошланади. Бу ишни дастурчилар бемалол қилиши мумкин. Наинки компьютер ёки ноутбук, врач мобил гаджетидан фойдаланиб ҳам беморни кўрикдан ўтказиш ҳақидаги маълумотларни киритиш мумкин. Тизимда даволаниш курсини тайинлаган врачнинг исм-фамилияси, қабул қилинган соатларгача қайд қилиб қолинади. Ташхис ёзилади. Белгиланган даволаш чоралари керакли бўлимларга тўлдирилади. Укол учун ҳамшираларга йўналтирилади. Беморга тегишли маълумотлар, ўзи ва яқинининг телефон рақамлари ҳам киритилади. Бу орқали врач кунига қанча бемор қабул қилаётгани, фуқаролар қандай касалликлар билан мурожаат қилаётгани, қаерда қандай касалликлар кўпроқ урчиётгани, даволаш протоколлари ҳақида ҳам энг реал маълумотлар шаклланади. Шунингдек, давлат томонидан шифохоналарга бепул берилаётган вакциналар ва дори-дармонларнинг ҳам сони назоратга олинади. Рецепт фақат QR код орқали Врач томонидан электрон рецепт тузилганида рецептнинг махсус уникал коди ва QR-коди шаклланади. Уни қоғозга чоп этиш ёки СМС кўринишида беморнинг мобил телефонига ташлаб бериш мумкин. Бундай рецепт билан ишлаш «аптека»лар учун ҳам қулай. Улар ҳам рецепт кодини киритади ёки сканер қилади. Бемор ёки унинг яқини телефонига тасдиқлаш коди СМС орқали келади. Кодни киритиб, рецептни очиб, керакли дориларни ёзилган миқдорига қараб беради. Агар кўрсатилган дориларнинг бирортаси дорихонада бўлмаса, ўша дори кейинги дорихонада харид қилинмагунга қадар рецепт очиқ туради. Бу тизим фуқаролар ва давлат органлари учун ҳар томонлама қулай аслида. Ҳисобга олинмаган дориларни савдога чиқариш имконсиз бўлади. Дориларнинг ҳисоб-китобини юритиш ҳам осонлашади. Харидорларга хариди учун чек бериш масаласи тўлиқ ечилади. Рецептсиз сотиладиган дорилар Албатта, рецептсиз бериладиган, ножўя таъсири йўқ ва ўта аҳамиятсиз бўлган анъанавий дори воситалари ҳам бор. Масалан, витаминлар, вазелин каби турли суртмалар. Ёки пахта, бинт, шприц каби нарсалар. Бундай дори-дармонлар ва буюмлар рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади. Улар дорихоналарда рецептсиз берилади. Қолган дори воситалари рецепт асосида берилиши қатъий назоратга олиниши, бунга амал қилмаганларга лицензиясидан маҳрум этишгача қатъий жазо белгиланиши керак. Бунинг учун жойлардаги дорихоналарда тинимсиз «назорат харидлари» ўтказиб турилади. Начора, ислоҳот тўлиқ юриб кетиши учун мана шундай қатъий чораларни аямасдан қўллаб туриш керак бўлади. Ёдингизда бўлса савдо шохобчаларида харидни амалга оширганлик учун кэшбек тизими жорий қилингач, бундай чекни бермаган сотувчиларга чора кўриш бўйича кенг кўламли кампания бошланди: отнинг калласидай жарима, шикоят қилган харидорларга жарима суммасидан мукофот белгиланди. Кўрилган чоралар самара берди, дўкондорлар аста секин QR кодли чек беришни одат тусига айлантиришди. Ушбу чорани айнан рецептсиз дори сотувчиларга нисбатан ҳам қўллаш зарур. Рецептсиз бериш мумкин бўлмаган дориларни тартибга зид тарзда сотган дорихоналар ва уларнинг сотувчиларига жазони кескин кучайтириш керак. Бу борада тинимсиз назорат рейдлари ўтказиб бориш зарур. Шунда албатта самарасини беради. Дориларнинг рекламаси Бу чоралардан сўнг одамларнинг ўзини ўзи даволашига қарши курашиш биринчи планга кўтарилиб, беморларга даволаниш учун дори воситаларини белгилашда врачларнинг масъулияти ортар экан, дори воситаларининг телевидение, радио, босма нашрлар, интернет нашрлари, шифохоналар, транспорт ва кўчадаги билбордлардаги рекламасини тўлиқ тақиқлаш керак бўлади. Бунинг учун энг аввало реклама тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритиш зарурати туғилади. Фармацевтика компаниялари фақат семинарлар, тақдимотлар уюштириб дори воситаларини врачлар учун тавсия қилишларига рухсат бериш керак. Ўша юқорида тилга олиб ўтилган медицина порталида ҳам дори-дармон воситалари реклама қилиниши мумкин (бу портални маблағ билан таъминлашнинг ҳам бир йўли). Аммо бундай рекламалар кенг жамоатчилик учун тарғиб ишларига нуқта қўйилиши лозим. Инсон саломатлиги – бебаҳо бойлик. Кимлардир мўмай даромад орттириш илинжида одамларнинг саломатлигини хавф остига қўйишининг барча йўллари қирқилиши керак. Аммо юртимизда ҳукуматни ҳам, парламентни ҳам ўз измига юрита оладиган левиафандек дори-дармон мафияси борлиги аниқ. Депутатларимиз, сенаторларимиз, ҳукуматимиз аъзолари, хусусан Соғлиқни сақлаш вазирлигида мана шундай — соатдек аниқ ишлайдиган тизим яратиш учун сиёсий ирода бормикан, бор бўлса етармикан? Ёки «тилла тухум туғиб турган товуқ»ни сўйиб юборишга кўзлари қиймасмикан? Бунисини энди вақт кўрсатади. Шуҳрат Шокиржонов, журналист.





Губернаторы России
Москва

Сергей Собянин рассказал о развитии района Зябликово





Москва

РОССИЯ И КИТАЙ: В МИРЕ ВОЗМОЖНА ГЕГЕМОНИЯ ЛИШЬ ИНТЕРЕСА НАРОДА, ЗАКОНА, ИСТИНЫ И СПРАВЕДЛИВОСТИ.


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин рассказал о мерах поддержки предпринимательства в Москве



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Песня

В Российском национальном Музее Музыки пройдет концерт «Курские Песни 2.0»




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

Кто создает «креативный код» страны?

Бег — один из самых популярных видов спорта у россиян

Юные шахматисты Союза армян Чувашии посвятили турнир Году семьи и Дню защиты детей


ATP

Диего Шварцман: «Два чилийца в полуфинале в Риме. Шесть латиноамериканцев в топ-30. А ATP в следующем году уберет один из турниров в Южной Америке»



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Москва

В Парке Горького вновь пройдет Московский детский фестиваль искусств «НЕБО»



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России