Болаларда ич қотганда қандай ёрдам берса бўлади?
Бунинг учун оналар ўз таомномасини тўғри тузишни билишлари муҳим аҳамиятга эга.
️ Аввало эмизикли аёллар зарарли одатлардан воз кечишлари ва овқатланиш рационини тўғри тузиб олишлари лозим. Чақалоқларда ич келишини яхшилаш учун қуйидагилар ёрдам бериши мумкин:
️ Укроп ва петрушка;
️ Барра сабзавотлар;
️ Овқат таркибига зайтун мойи ёки ўсимлик мойидан қўшиш;
️ Сабзавотлардан шўрвалар тайёрлаб ичиш;
️ Қора олхўри;
️ Қайнатилган қовоқ ёки лавлаги;
️ Ёғи кам бўлган қатиқ.
️ Аёллар сув балансини ҳам нормада ушлаб туришлари керак.
️ Чақалоқларга ҳам овқатдан кейин ёки овқатлантиришдан олдин суюқликлар бериш тавсия этилади