Газ плиталари болаларда астмага олиб келиши мумкин
Америкалик олимларнинг фикрича, газ плиталаридан ажралиб чиқадиган кимёвий моддалар нафас йўлларини безовта қилиб, яллиғланишни келтириб чиқаради.
Бундан ташқари, метан ажралиб чиқиши турар-жой ҳудудида ҳавони ифлослантиради, деб ёзади Bloomberg.
Тадқиқотларга кўра, овқат пишириш учун газдан фойдаланиш вақтинчалик астма хавфини 42 %га, умр бўйи сурункали астма хавфини эса 24 %га оширади.
Чунки газ плиталаридан фойдаланадиган уйларда азот диоксиди кўпроқ бўлади. 12,3 % болаларнинг астмага чалиниши газ плиталари билан боғлиқлиги аниқланган.