Совуқ ҳавода кўзни ҳимоя қилиш учун нималарга аҳамият бериш керак?
Терапевт Анвар Исроилов:
-Бир неча ҳафтадан буён Ўзбекистонда аномал совуқ ҳаво кузатилмоқда. Бундай шароитда кўзларни совуқ ҳаводан қандай ҳимоялаш керак?
-Совуқ ҳавога чиққан вақтда кўзни кўпроқ юмиб-очиш керак.
Бунга сабаб кўз ёши кўзни ҳимоя қилиш хусусиятига эга. Ҳар бир кўз ёши 5-7 сония оралиғида кўзларни совуқдан асрашга етади. Шу боис бир дақиқада одатда кўз 16-20 маротаба очиб юмилса, ҳарорат совуқ вақтда эса 30-35 маротабагача очиб юмиш лозим.
– Кўзни ҳимоя қилувчи туси ўзгартирилган кўзойнаклардан фойдаланиш ҳам яхши самара беради.Имкон борича совуқ ҳавода юзни тўсиб турувчи шарфдан фойдаланиш ҳам фойдадан холи эмас. Шунингдек, кунига бир маҳал балиқ ёғи капсуласидан истеъмол қилиб туриш кўзга фойда беради.
«Соғлом ҳаёт»