Сиёсатчи: Жо Байденнинг истеъфога чиқиши инсониятнинг дунё муаммоларига энг яхши ечим бўлиши мумкин
Америкалик сиёсатчи, Кентукки губернаторлигига номзод Жеффри Янг Twitter’даги саҳифасида АҚШ президенти Жо Байденнинг истеъфога чиқиши инсониятнинг дунё муаммоларига энг яхши ечим бўлиши мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Америка раҳбарининг хатти-ҳаракатлари Россия билан можарони барҳам топишини кечиктирмоқда.
«Агар кимдир мендан: “Ушбу даҳшатли вазиятда нима қилиш керак?” деб сўраса, менинг жавобим ҳар доим шундай бўлади: “Импичментни бошлаб, АҚШ президенти ва унинг миллий хавфсизлик жамоасини четлатиш”, деб ёзади сиёсатчи.