Россия Ўзбекистонга АИ-80 бензинини етказиб беришни бошлади
Республикада бу маркадаги бензинга талаб ортди, чунки кўплаб истеъмолчилар газ тақчиллиги туфайли бензинга ўта бошлади.
Аммо маҳаллий ёқилғи етарли бўлмай, “Ўзбекнефтгаз” компанияси бензинни, хусусан, Россиядан олиб кела бошлади.
Бир неча йил аввал Россия ва Қозоғистон АИ-80 ишлаб чиқаришни тўхтатганди.
Бугунги кунда ёқилғи фақат тадбиркорларнинг махсус буюртмаси асосида ишлаб чиқарилмоқда.
Россия – Ўзбекистонга асосий бензин етказиб берувчи ҳисобланади.
Ўтган йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга Россия етказиб бериш 80 %дан ортиқни ташкил этди.