Бу йил 7 та электр станция ишга туширилади. Қайси вилоятларда таъминот янада яхшиланади?
Энергетика вазирлигига кўра, умумий қуввати 2910,6 МВт бўлган қўшимча электр станциялари ишга тушириладиган вилоятлар:
Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманларида қуввати 1500 МВт бўлган замонавий ИЭС;
Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси;
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида қуввати 220 МВт бўлган ҚФС;
Самарқанд вилоятида умумий қуввати 13,6 МВт бўлган 2 та ГЭС ва қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси (ҚФС);
Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида қуввати 457 МВт бўлган ҚФС ишга туширилади.
Шунингдек, Тўпаланг ГЭС модернизация қилинади ва унинг қуввати амалдаги 30 МВтдан 175 (+145) МВтга оширилади.