Машинаси хатлангач, 20 миллион сўм алимент қарзини тўлаб қўйди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Мажбурий ижро бюросининг Ўртачирчиқ туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчик туманлараро судининг 20.08.2021 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор У.Яхшибоевдан, ундирувчи Х.Бурхонова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун 2/1 қисми миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, давлат ижрочиси томонидан қарздор У.Яхшибоев алиментдан қарздорликни бартараф қилиши тўғрисида бир неча бор расман огоҳлантирилишига қарамасдан 11 ой давомида 20.750.000 сўм миқдордаги алимент қарзларини тўламасдан келган. Алимент қарздорлигини ундириш мақсадида давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор У.Яхшибоевга тегишли “Матиз” русумли давлат рақами белгиси 10 К 504 PA бўлган автотранспорт воситаси борлиги аниқланган. Ушбу автотранспорт воситасини аукцион орқали сотиш ва сотувдан тушган пул маблағини алимент қарздорлигига қаратиш мақсадида хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилгандан сўнг, қарздор У.Яхшибоевдан жами 20.750.000 сўм алимент пуллари тўлиқ ундирилиши таьминланди.