Қозоғистонда автобуси бузилиб қолган 30 дан зиёд ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди
![Қозоғистонда автобуси бузилиб қолган 30 дан зиёд ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди](https://gdb.rferl.org/9259b0a0-f279-4e77-b19e-355f5b598d76_cx0_cy12_cw77_w800_h450.jpg)
Қозоғистон ФВВ вакиллари Жамбил вилоятида автобуси бузилиб қолган 33 нафар ўзбекистонлик ва 18 нафар тожикистонликни қутқаришган.
Қозоғистоннинг Жамбил вилояти фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотига кўра, ичида 51 нафар йўловчи бўлган автобус 1 февраль тонгида Жуали туманига қарашли Нурликент қишлоғи яқинида (Олмаота-Тошкент автойўлининг 570-километри) бузилиб қолган. Воқеа жойига етиб борган қозоғистонлик қутқарувчилар уларни қишлоқ маданият уйига олиб кетиб, иссиқ овқат билан таъминлашган.
Аниқланишича, ўзбек-қозоқ чегарасидан (Черняевка маскани) йўлга чиққан автобус Қозоғистон пойтахти Остонага кетаётган бўлган. Орасида мактаб ёшига етмаган 5 бола бўлган йўловчилар чоршанба оқшомида Чимкентдан чақирилган бошқа автобус билан кетаётган манзилларига кузатиб қўйилган.