Роналдудан голлар "ёмғири", Машарипов эса яна пенальтига сабабчи бўлди (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
0
Саудия Арабистони чемпионатининг 16-туридан ўрин олган "Ал-Веҳда" ва "Ан-Наср" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда меҳмонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги барча голларни португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўз номига ёздириб қўйди. Легионеримиз Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушиб, 83-дақиқада захирага олинди. Учрашув видеошарҳини томоша қилинг.