Микротўлқинли печь овқатдаги зарарли бактерияларни ўлдирадими?
Терапевт Анвар Исроилов:
– Микротўлқинли печь бактерияларни ўлдиради, лекин овқатни бир текис иситмайди. Шунинг учун бактериал ўчоқларнинг “ороллари“ қолади, бу эса инфекцияга олиб келиши мумкин.
– Озиқ-овқат заҳарли бактерияларнинг кўпчилиги 60 ° C дан юқори ҳароратларда нобуд бўлса-да, улар ишлаб чиқарадиган токсинлар юқори ҳароратга нисбатан анча чидамли. Улар қиздирилгандан кейин ҳам овқатда қолиши мумкин.
– Қандай бўлмасин, тўғри сақланмаган бўлиши мумкин бўлган “эски“ овқатни микротўлқинли печга қўймаган маъқул.
«Соғлом ҳаёт»