Туркиядан 17 киши Ўзбекистонга эвакуация қилинди
Туркиядан 17 киши Ўзбекистонга эвакуация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар қилди.
Вазирликнинг маълум қилишича, Туркиянинг Газиантеп ва Шанлиурфа шаҳарларида яшовчи 17 киши Тошкентга юборилган. Улар орасида 10 нафар Ўзбекистон, 6 нафар Қирғизистон ва 1 нафар Россия фуқаролари бор.