Футболчиларга қўйилган баллар: Роналду энг юқорида, Машарипов ҳам чакки эмас! — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Саудия Арабистони чемпионатининг 16-туридан ўрин олган "Ал-Веҳда" ва "Ан-Наср" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда меҳмонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги барча голларни португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўз номига ёздириб қўйди. Легионеримиз Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушиб, 83-дақиқада захирага олинди. Қуйида SofaScore портали орқали "Ан-Наср" футболчиларига қўйилган баллар билан танишишингиз мумкин.