Гулистонда уч эгизак дунёга келди
Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Янги авлод маҳалласида истиқомат қилувчи Иродахон ва Аббосжон Маматқуловлар оиласида уч эгизак туғилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимида дунёга келган гўдакларнинг уччаласи ҳам ўғил. Каттасининг вазни 2,630, ўртанчасиники 2,870 ва кичигининг оғирлиги 2,700 килограммга тенг.
Айни пайтда чақалоқларнинг ҳам, онанинг ҳам саломатлиги яхши. Улар туғуруқ бўлими акушер-гинекологлари назоратида.