Жанубий Кореяда Ким Чен Иннинг қизи «унинг вориси бўлиши мумкинлиги» ҳақида жиддий гап кетмоқда.
Жанубий Кореяда Ким Чен Иннинг қизи «унинг вориси бўлиши мумкинлиги» ҳақида жиддий гап кетмоқда.
Жанубий Кореянинг икки Кореяни бирлаштириш бўйича вазири Квон Ёнг Сенинг фикрича: Ким Чжу Эни отаси Ким Чен Иннинг вориси деб ҳисоблашга ҳали эрта. Шимолий Корея ўз ворислик режасини ҳозирдан бошлаган тақдирда ҳам, у Шимолий Кореянинг армияга қаратилган режимини бошқара оладими ёки йўқми, деган савол туғилади. КХДР жанубга қараганда патриархалроқдир. Ҳозирча Сеул Ким Чен Иннинг биринчи фарзанди ҳисобланган ўғли бор-йўқлигини тасдиқлай олмаяпти.