Болаларга 6-9 ойликкача қандай қўшимча овқат бериш лозим?
Педиатр Муҳсина Умарова:
Биринчи марта қўшимча овқатни куннинг биринчи ярмида, бола инжиқлик қилмаган ва касал бўлмаган пайтда бериш керак.
Қўшимча овқат бериш тартиби:
– Даврийлиги: 6-9 ойликда кунига 2 марта қўшимча овқат берилади.
– Миқдори: ҳар сафар 2-3 ош қошиқ овқат берилади, 7-10 кунда 2 баробар кўпайтирилади.
– Қуюқлиги: овқат қуюқ бўлса, болага едириш учун қулай бўлади. Бола 8 ойга келиб, қўли билан ейиш мумкин овқатларни бериш мумкин.
– Хилма-хиллиги: бўтқа (гуруч ёки гречка), сабзавот пюреси (картошка, сабзи, кобачки), мевалар (олма, банан).
Керакли тавсиялар:
-Сабрли бўлинг! Бола ўрганиши учун вақт керак.
-Рағбатлантириш ва «ўйин» сифатида овқатлантиринг.
-Болани овқат ейишга зўрламанг.
-Алоҳида идишдан фойдаланинг. Қанча овқат еганини билишингиз учун.
«Соғлом ҳаёт»