“Мен сени 200 долларга сотиб олдим”. Қозоғистондаги ресторан одам савдоси билан шуғулланганми?
Ўзбекистонлик муҳожир Шуҳрат Жумаев Остонада “KaRima” ресторанида тўрт ой ишлаб, қочиб кетишга мажбур бўлган. Ресторан эгаси унинг паспортини олиб қўйган ва иш ҳаққини тўлиқ берган эмас. У иш ҳаққини олиб бериш илтимоси билан полицияга ариза ёзган. Ҳозир тергов ишлари давом этмоқда.