Оқ уйнинг собиқ шифокори Байденни АҚШ учун таҳдид деб атади
Жо Байденнинг президентлиги Америка раҳбарининг жисмоний ҳолати туфайли Қўшма Штатлар учун таҳдиддир. Бу ҳақда Оқ уйнинг собиқ шифокори, республикачи конгрессмен Ронни Жексон айтди.
«Мамлакатимиз учун Байден бизнинг раҳбаримиз бўлиши даҳшатли», деб ёзди у Twitter’да.
Конгрессменнинг таъкидлашича, Байден Россия ва Хитой билан юзага келиши мумкин бўлган қарама-қаршилик муносабати билан Вашингтонга таҳдид солмоқда.